

"Football Espana" хабарига кўра, испанияликнинг хизматларига "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ трансфер Аарон Рэмзидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Исконинг "Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари билан муносабатлари яхши эмас.
Унинг "галактикос" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
Бу мавсумда Иско жамоаси таркибида 21 ўйинда қатнашди ва 4 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.



