Искога яна бир даъвогар пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
11 янв 2019, 12:45
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Football Espana" хабарига кўра, испанияликнинг хизматларига "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ трансфер Аарон Рэмзидан кейин амалга оширилиши мумкин.

Исконинг "Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари билан муносабатлари яхши эмас.

Унинг "галактикос" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.

Бу мавсумда Иско жамоаси таркибида 21 ўйинда қатнашди ва 4 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›