

Испаниялик футболчининг агенти "қаймоқранглилар"га мижозининг хоҳишини билдирди. "Реал" ҳам 28 ёшли ўйинчини қўйиб юборишга розилик билдирди.
Исконинг бундай қарорга келишида мураббий Зидан билан оғир муносабатлари ва ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб бўлган.
"Реал" хавбекни 60-70 млн еврога сотишга тайёр. Исконинг шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушди.



