Иско "Реал" билан шартнома узайтиришга умид қилиб, "Ювентус" ва "Милан"га рад жавобини берди

Aslanov Jasurbek
24 авг 2016, 11:10
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско ўз клубини тарк этмоқчи эмас.

Испаниялик футболчининг хизматларига "Милан" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда, аммо ярим ҳимоячи Италия грандларига рад жавобини берди. Иско асосий таркибдан жой олишига ишонади, аммо "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан уни асосий таркибда кўраётгани йўқ. Футболчи "Реал" билан 2018 йилда тугайдиган шартномани узайтирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS