UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  3 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  13 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  17 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди Янгиликлар

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди

Нукус шаҳрида ўтказилган спорт фестивалига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Хайдаров ҳам ташриф буюрди.

Биз фестивал доирасида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Таассуротларимиз ажойиб. Болалар кунига атаб Қорақалпоғистонда жуда катта байрам тадбирлари ўтказилди. Эрталабдан бери биз ҳар хил ёшдаги боллар билан кўришдик, боғча очилишида қатнашдик. Биз бу ерга жуда катта делегация билан келдик. Мен билан бирга Жамшид Искандеров, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуровлар келиб мана шундай болажонларга мастер-класслар ўтиб, байрам улашдик.

Бугунги кунимизни охирида ўсмирлар терма жамоамиз, Хоразм ва Қорақалпоғистон жамоалари билан ўйинлар ўтказди. Ўйлайманки бу тарғибот, футбол тарғиботи. Бу соғлом турмуш тарзи тарғиботини қўлимиздан келганича Қорақалпоғистонда ўтказдик.


Футболчиларни бу ерга олиб келганимизни сабаби футболчилар ёшлар учун ўрнак, уларга интилиб, сизлар ҳам шундай футбол ўйнасангизлар, шу даражага етишишларини кўрсатиш ҳисобланади. Президнеитмиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан ҳаммамиз унумли фойдаланишимиз керак.

Биз болаларга ҳозирги футболчиларнинг мисолида кўрсатишимиз керакки, қандай қилиб мана шундай даражага етишиши мумкинлигини. Тадбирмизни номи ҳам ҳар битта болага имкон бериш мазмунида ўтказиляпти. Ўйлайманки имкониятдан болалар тўғри фойдаланиб, мураббийлар тўғри хулоса чиқариб, улар билан ишлаш борасида тажриба орттиришса ҳозирги чемпионларнинг кети узилмайди".


Фурқат Юсупов ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика