"Иртиш" "Краснодар"га 0:5 ҳисобида ютқазди

Narzulla Saydullayev
24 фев 2014
Павлодарнинг "Иртиш" клуби кеча Россиянинг "Краснодар" клубига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди, деб хабар бермоқда Vesti.kz нашри.
Россия клуби сафида Жоаозиньо, Исаэл, Рикардо Лаборде ва Вандерсон (иккита) гол уришди.

"Иртыш" учрашувни қуйида таркиб билан бошлади: Жоржо, Коробов, Хлебоун, Сартаков, Иванович, Мухутдинов, Аверченко, Говедарица, Юрин, Улуғбек Бақоев, Кристиан.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни "Иртиш" бош мураббийи Талгат Байсуфинов истеъфога чиққанди. Айни пайтда жамоани Ойрат Садуов бошқармоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: vesti.kz