UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   2 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0

Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Ушбу мусобақадаги барча жамоалар кучли" Янгиликлар

Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Ушбу мусобақадаги барча жамоалар кучли"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Иордания ва Ироқ термалари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Ироқ U-23 термаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ва сардор ўйинчи Вакаа Рамазон қатнашишди.

- Мусобақа, Ироқ U-23 термасининг тайёргарлиги ҳақида...

- Биринчи навбатда, ушбу мусобақада ўйнаётганимидан бахтлимиз. Ўзбекистон ажойиб мамлакат. Гуруҳимиз жуда кучли. Ироқ, Австралия ва Қувайт каби жуда кучли жамоаларга қарши ўйнаймиз. Умуман олганда ушбу мусобақага йўл олган барча жамоалар жуда кучли. Сабаби, саралаш босқичи ҳам жуда қийин кечганди. Биз мусобақанинг фаворити эмасмиз. Аммо яхши натижа қайд этишга ишонамиз. Бор кучимизни ишга соламиз.

- Жамоа сардорига савол. Ироқ азалдан кучли ўйин кўрсатиб келади. Сиз ушбу мусобақадан нималар кутяпсиз.

- Биз бу мусобақага йўл олишни жуда хоҳлагандик. Энди эса биз яхши натижа кўрсатиш ҳақида ўйламоқдамиз.  
- Жаноб мураббий, футболчилар ва сизга бўлаган босимларга қандай муносабат билдирасиз?

- Биласизми, барчада босим бор. Ўйинчиларим ҳам бунга кўникишган. Фақатгина Ўзбекистон  термасида ўз мухлислари қаршисида ўйнаётгани боис босим кам бўлиши мумкин. Аммо бошқа жамоаларда босим бўлади.  Албатта, мен бу жамоада ишлашни бир йил аввал бошладим. Орада кўп мусобақалар, кўп йиғинлар ўтказдик. Шундай йиғинларнинг сўнггисида Эронга қарши Боғдод шаҳрида ўйинлар ўтказдик. Жамоа билан аста-секинлик билан ишлаб бормоқдамиз. Ироқлик жуда кўп ўйинчилардан энг яхшиларини йиғдик. Ўйлайманки, ҳозирда жамоамизда энг кучли футболчилар жамланган. Бизда Европада ўйнайдиган бир неча ўйинчилар ҳам бор.

- Эртага Иордания терма жамоасидан қандай ўйин кутяпсиз?

- Биз Иордания термаси ҳақида кўп нарсани биламиз. Улар ҳам бизни жуда яхши ўрганишгани аниқ. Улар саралашдан осонлик билан ўтишди. Биз Иордания термасининг жуда кўп ўйинларини кузатдик. Улар жуда сифатли футбол кўрсатишди. Бироқ Осиё кубоги қисқа муддатли мусобақа. Шу сабабли, позитив кайфиятни сақлаб қолиш керак. Биринчи ўйин эса жуда муҳим.

- Вакаа Рамазонга савол. Осиё кубогида энг кучли жамоалар йиғилган. Мусобақадаги мақсадларингиз ҳақида гапирсангиз...

- Биз мусобақанинг охиригича боришни мақсад қилганмиз. Биз курашга тайёрмиз. Акс ҳолда бу босқичга етиб келмаган бўлардик. Биринчи ўйинда уч очко олишни мақсад қилдик. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика