UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  7 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Иқболжон Маликжонов: “Бекободда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди” Янгиликлар

Иқболжон Маликжонов: “Бекободда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди”

“Қўқон-1912” жамоаси Суперлиганинг 19-турида сафарда “Металлург” (1:0) устидан ғалаба қозонди.

Мазкур баҳсда қўқонликлар сафида ярим ҳимоячи Иқболжон Маликжонов ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Иқболжон, сафардаги ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бекободда кечган ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?


- “Машъал” билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик. Шу боис “Металлург”га қарши 6 очколи ўйин бўлишини билардик. Қолаверса, бекободда анчадан буён ғалаба қозона олмаётгандик. Мазкур жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. “Металлург” майдонида бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди. Мураббийимиз томонидан берилган топшириқларни бажариб, муҳим ғалабани қўлга киритдик.

- “Металлург” кўрсатган ўйин хусусида нималарни айта оласиз?


- Бекободда яхши жамоа шаклланган. Фақатгина, уларга бу мавсумда омад етишмаяпти ва натижаларида бироз пасайиш кузатилмоқда. “Металлург” мавсум якунига қадар ўз ўйинини кўрсатишига ишонаман. Бизга ҳам яхши қаршилик кўрсатди, вазиятларга эга бўлди. Умуман олганда, қизиқарли баҳс бўлди.




- Жамоангизни барқарор ўйин кўрсата олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Охирги турларда бизга стабил ўйин етишмаяпти. Дейлик, бугун яхши ўйин кўрсата олсак, кейингисида умуман бошқача ҳаракат қилмоқдамиз. “Қўқон-1912” ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилса, ўшанда совринли ўринлар учун курашади. Масалан, бундан аввалги икки учрашувда стандарт вазиятларда гол қўйиб юбориб, қимматли очколарни қўлдан чиқардик. “Металлург” билан ўйин олдидан машғулотларда кўпроқ стандарт вазиятлар устида ишладик. Бекободда кечган ўйинда эса тайёргарлигимиз ғалабамизга пойдевор бўлди.

- Мавсум якунига қадар “Қўқон-1912” қандай ўринлар учун курашади?


- Чемпионат старти аввалида жамоамиз олдига юқори вазифалар қўйилганди. Юқорида айтиб ўтганимдек, бир маромда ўйин кўрсата олмаганимиз туфайли кўплаб очколарни қўлдан чиқардик. Натижада, кўзланган мақсадларимиздан йироқлашдик. Аслида совринли ўринлардан бирини қўлга киритишни режалаштиргандик. Шундай бўлса-да, мавсумни яхшироқ ўринларнинг бирида тугатиш учун қолган баҳсларга катта эътибор қаратамиз.

Шу ўринда айтиш керакки, мухлисларни стадионларга қайтишига руҳсат берилди. Бу эса футбол ишқибозлари учун яхши янгилик. Мухлисларимиз бизни стадиондан бевосита қўллаб-қувватлашда давом этишса, биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика