UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  7 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  0 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  37

Иордания U-23 сардори Ҳади Ал-Ҳоурани: "Ўзбекистондаги атмосфера худди Иорданиядек экан" Янгиликлар

Иордания U-23 сардори Ҳади Ал-Ҳоурани: "Ўзбекистондаги атмосфера худди Иорданиядек экан"

U-23 Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Иордания ва Ироқ термалари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Иордания термаси устози Аҳмад Ҳайел ва жамоа сардори Ҳади Ал-Ҳоурани қатнашишди.

Мусобақа ҳақида

- Бизнинг жамоа бу мусобақага пухта тайёргарлик олиб борди. Иордания футболини яхши томондан кўрсатмоқчимиз. Биз бу ерга келишимизга қадар Қатар жамоаси билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бир ўйинда ғалаба қозонган бўлсак, бошқа бирида дуранг қайд этилди. Бу ердаги барча жамоалар катта мақсадларни кўзлашган. Биз эса ҳозирда бор эътиборимизни Ироққа қарши биринчи ўйинга қаратмоқдамиз. Биринчи ўйиндаги ғалаба қейинги босқичга чиқиш учун катта туртки бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам ғалаба учун бор ишни қиламиз.

- Ҳади Ал-Ҳоуранига савол. Бу мусобақа сиз ва сизнинг жамоангиз учун ўзингизни кўрсатишингиз учун ажойиб имконият. Гуруҳ босқичидан аввалги фикрларингиз?

- Иордания термаси футболчилари мусобақанинг финал босқичига тўлиқ тайёр. Тактик ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳам биз тайёрмиз. Ҳозир биз олдинги мусобақаларга қараганда кўпроқ тажрибага эгамиз. Ўзбекистондаги атмосфера ҳудди Иордания каби. Бу эса бизга яхши. 

- Жаноб мураббий, Ироққа қарши биринчи учрашувдан олдинги фиркларингиз қандай?

- Ушбу ўйинда Ироқ билан имкониятларимиз тенг. Биз Ироқнинг Эронга қарши ўтказган икки ўйини кўрдик. Ўйлайманки биз ўйинга тайёрмиз.

- Иорданиянинг ушбу мусобақадаги мақсади қандай ва гуруҳдаги қайси жамоани ўзингизга энг ноқулай рақиб деб биласиз?

- Бу мусобақага яхши тайёргарлик олиб борганмиз. Бундан аввал Қатарда ўйинлар ўтказдик. Март ойида эса Туркияда йиғин ўтказдик. Гуруҳимизга келадиган бўлсак, барча рақиблар кучли. Гуруҳдаги ҳамма терма жамоанинг имониятлари тенг.

- Жамоада йўқотишлар йўқми? Ушбу мусобақага ўзингиз учун оптимал бўлган таркибни йиға олдингизми?

- Барча футболчиларимиз яхши формада ва мусобақага яхши тайёрланган. Мусобақага қадар бир неча жароҳатлар бор эди, аммо ҳозир барчаси яхши.

- Жамоа сардорига савол. Мусобақада жуда кучли рақибларга дуч келасизлар. Шу ҳақидаги фикрингиз...

- Иордания ҳар доим кучли жамоа бўлган. Бизда ўзимизга бўлган ишонч, тажриба бор. Биз кейинги босқичга йўл олишимизга ишонамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика