UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:40Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки". Таркиблар аниқ!  3 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  1 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  12 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  6 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1

Иордания дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин Янгиликлар

Иордания дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин

Сентябрь ойининг дастлабки қисмида Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши доирасида Иорданияга қарши ўйинларни ўтказади.
Биз рақибимиз ҳақида сўнгги янгиликларни беришга қарор қилдик.

Иордания миллий терма жамоасида ўтган ҳафта қизғин ҳолат кузатилди. Гап шундаки, “Нашама”нинг Ироқ билан 28 август куни ўтиши белгиланган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Мисрлик мутахассис Ҳуссам Ҳассан мазкур беллашувда хориж клубларида ўйнаётган футболчилар хизматидан фойдалана олмаслиги боис баҳсни бекор қилиш ҳақида илтимос қилди. Шундан кейин Иордания ФА Ироқ ФФга расмий хат жўнатган. Ундан кўра, Ҳассам футболчиларнинг кубок баҳсларидаги ҳаракатларини кузатишни маъқул топди. Ўзбекистон билан учрашувгача яна 2 беллашувда ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни истаган иорданияликлар энди фақат машғулотлар орқали бунга тайёрланишади. Лекин ҳозигача улар 3та учрашув ўтказиб бўлишди. Маҳаллий клублардаги ўйинчилар эса кубок учрашувларида 5 ўйинда қатнашишди.

Ўтган ҳафтадаги яна бир эътиборли воқеа Иордания миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони Амир Шафианинг душанба куни операция қилингани бўлди. У ўнг тиззасида юзага муаммо туфайли операция столига ётишга мажбур бўлди. Шафиани операция қилган доктор Абабнеҳнинг таъкидлашича, Амирнинг аҳволи яхши ва хавотирга тушишга ўрин йўқ. Мутахассис Шафиа тикланиш жараёнини тез ўтаб, яқин кунларда сафга қайтишини айтиб ўтди. Ушбу посбон Иорданиянинг Сурияга қарши учрашувидан аввалги машғулотларда жароҳат олганди. Амирнинг Ўзбекистон билан ўйинларда майдонга тушиши мумкинлиги хабар берилган.


Беҳзод Назаров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика