Иордания дарвоазбони Амир Шафиа операция қилинди

Narzulla Saydullayev
21 авг 2013, 15:00
Иордания миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони Амир Шафиа душанба куни операция қилинди.
У ўнг тиззасида юзага муаммо туфайли операция столига ётишга мажбур бўлди. Доктор Абабнеҳнинг таъкидлашича, Амирнинг аҳволи яхши ва хавотирга тушишга ўрин йўқ. Мутахассис Шафиа тикланиш жараёнини тез ўтаб, яқин кунларда сафга қайтишини айтиб ўтди.

Ушбу посбон Иорданиянинг Сурияга қарши учрашувидан аввалги машғулотларда жароҳат олганди.

Беҳзод Назаров

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia