UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Интер" "Бавария" футболчисини ижарага олмоқчи  0 14:54Де Лигт АПЛ клуби билан келишувга эришди  1 14:28"Реал"да Луниннинг ўрнини ким эгаллайди?  1 13:57"Челси" "Тоттенхэм"га рад жавобини берадими?  0 13:28"Реал" Дэвиснинг трансфери бўйича янги музокаралар бошламоқчи  2 12:45"Челси" Осимхен учун "Наполи"га Лукаку ва Казадеини таклиф қилишга тайёр  1 12:14"Челси" "Атлетико" футболчиси бўйича янги музокараларни ўтказди  2 11:41А Серия клуби Хуммельсни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17МЮ 40 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр. Форвард жамоаси билан Евро-2024 ярим финалига йўл олди  2 10:50Италия термаси аъзоси «Арсенал»га ўтади. Футболчининг трансфер тафсилотлари маълум  5 10:23Криштиану Роналду «Евро»даги мағлубиятдан сўнг португалиялик мухлисларга мурожаат қилди  37 10:15Копа Америка. Уругвай - Бразилия 0:0 (пенальтилар 4:2), Родригони "чопишди", Уругвай ярим финалда  3 09:55«Манчестер Сити» афсонаси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришига яқин  13 09:28«Қизилқум» халқаро турнирда иштирок этиш учун Россияга етиб борди  8 08:52Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  9

Интервью. Шерзод Аъзамов: "Терма жамоа либосини кийишни орзу қиламан" Янгиликлар

Интервью. Шерзод Аъзамов: "Терма жамоа либосини кийишни орзу қиламан"

Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов билан суҳбат уюштирдик.

Шерзод Аъзамов ўз вақтида турли ёшдаги терма жамоаларимиз сафида тўп тепган. "Машъал" ва "Насаф" жамоаларида танилган ушбу ҳимоячи сўнгги йилларни жароҳати боис майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлганди. Жорий мавсумдан бошлаб "аждарлар"нинг ҳимоя қўрғонидаги асосий футболчисига айланган Шерзод Аъзамов сайтимиз орқали футболга қандай кириб келгани, ОЧЛдаги муваффақиятсизлик сабаби ва бошқа турли мавзуларда гапириб ўтди.

Суҳбат чоғида шу кўриниб турдики, футболчи ҳаётда жуда вазмин инсонлиги, кенг фикрлаши, майдонда бўлгани каби тартибни севиши билиниб турди.

Шерзод Аъзамовнинг футболга бўлган чанқоқлиги унинг гапларида ҳам намоён бўлиб туради. Футболчи ўзининг азалий орзуси ҳақида ҳам ушбу интервьюда сўзлайди.

  Фото: Сардор Нуров

ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШИМГА АКАМ САБАБЧИ БЎЛГАН
Футболга қизиқишимга акам сабабчи бўлган дея оламан. Акам Константин Смирнов қўл остида шуғулланарди. Ўшанда акам билан бирга машғулотларга қатнаб футболга меҳр қўйганман. Футболдаги илк устозим бу Григорий Григориевич бўлади. Айнан ушбу инсон қўл остида футболчи сифатида шаклланганман. Кейинчалик устозим мени "Машъал" академиясига юборган. Шу йўл орқали катта футболга қадам қўйганман.
"Машъал"да тўп тепган пайтимда ёшлар терма жамоасига ҳам чақирув олардим. Асосан ёшлар терма жамоаси билан йиғин ва мусобақаларда иштирок этардим. Кейинчалик Виктор Кумиков ўзи билан бирга яна тўққизта футболчини "Машъал"дан "Насаф"га олиб ўтганди. Уларни ичида мен ҳам бор эдим. Қаршиликлар сафига ўтишимга Баҳром Бойжонович Давлатов ҳам сабабчи бўлган десам янглишмайман. Шу-шу "Насаф"даман.

ЖАРОҲАТЛАР ВА МУРАББИЙЛАР ҲАҚИДА
"Насаф"га ўтганимдан кейин жуда кўп жароҳатландим. Белимдан жуда жиддий жароҳат олгандим. Кейинчалик оёғим синди. Жуда кўп операцияларни бошдан ўтказдим. Футболчи учун энг ёмон жароҳат бу белдаги қисм ҳисобланади. Шу боисдан орада 3-4 йилда бир текис ўйнаш насиб этмади. Бунга узлуксиз жароҳатларни сабаб дейиш мумкин. Шунга қарамасдан аста-секин оёққа турдим ва ўз спорт формамни тиклашга муваффақ бўлдим. Бу вақт мобайнида бир неча мураббийлар қўл остида ўйнашга тўғри келди. Ҳар бири ўз услуби ва футболга бўлган ўз қарашига эга. Виктор Кумиков талабчан ва қаттиққўл мураббийлар сирасига киради. Анатолий Демяненко эса очиқ кўнгил, футболчилар билан бир хилда мулоқотда бўладиган мутахассис деб биламан. Анатолий Демяненко қўл остида энди ўйнай бошлаганимда оёғим синиб қолгани панд берганди. Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиев барча футболчилар билан жуда иноқ. Ҳаммани бирдек кўради. Жамоада яхши муҳит ва соғлом рақобат мавжуд. Бердиев қаттиққўл мураббий ҳам эмас. Лекин жуда юмшоқ ҳам деб бўлмайди. Барчани бир ҳил тонусда ушлаб туради.
Айни пайтда жароҳатлар у қадар кўп безовта қилмаяпти. Тўғри, ҳозирда елкам билан боғлиқ муаммо бор. Бу нарсани фақат операция йўли орқали тузатиш мумкин. Бошқа вариантлар йўқ экан. Лекин ҳозирча операция қилдирмай тураман. Сабабики, агарда операция қиладиган бўлсак, унда мавсумни яна ўтказиб юборишга тўғри келади. Мавсум якунланганидан сўнг жарроҳлик столига ётишни режалаштириб турибман. Елкам сал нотўғри ҳаракат қилса чиқиб кетиши мумкин. Бу таваккал албатта. Лекин ўйнаш истаги кучлилик қилаётгани сабаб операцияни бироз чўзиб туришни истаяпман. Энди аста-секин ўйнашни бошладим. Яна операция қилдириб мавсумни томошабин сифатида ўтказиб юборишни хоҳламайман. Операция қилдирганимдан сўнг камида 2-3 ойни майдондан ташқарида ўтказишга тўғри келади. Кейин эса тикланиш жараёни вақтни олади. Шу билан бир мавсум яна ўтиб кетиб қолади. Тўғриси, жароҳатлар мени жуда қийнаб қўйди. Жароҳат олганимда клуб мени қаровсиз ташлаб қўймади. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. "Насаф" қўлидан келганча кўмаклашди. Асосийси клуб мени қўйиб юбормади. Яъни кўп жамоалар футболчиси жароҳатланса ва узоқ муддатга сафдан чиқса уни жамоадан қўйиб юборади. Улар мени тикланишимни кутишди ва бу борада анчагина кўмаклашишди. Уларга эътироз йўқ.

"МАШЪАЛ" ВА ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА
Ёшлар терма жамоасида тўп сурган пайтимда асосий вақтни йиғинларда ўтказардик. Бу эса клубдаги фаолиятизга ўз таъсирини ўтказади. Йиғин ва мусобақаларга иштирок этиш учун чақирув олардик. Ўртада эса клубдаги ўз ўрнингизни йўқотиб қўясиз. Ёдга қоладиган мавсумни айтиб беришим қийин. Чунки ҳали тузукроқ футбол ўйнаганим ҳам йўқ. Бунинг барига ўша айтиб ўтганимдек жароҳатлар сабабчи. Асосий ёдда қоладиган давр ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионатидаги иштирок десам бўлади. "Машъал"даги фаолиятим ҳам жуда узун бўлмаган. "Насаф"га ўтганимдан кейин орада ярим мавсум бу ерда ижарада ўйнадим. Белимдаги жароҳатдан кейин Муборакда ярим мавсум ўтказдим. Кейин "Насаф"га қайтдим. Бу орада эса яна янги мураббий келганди. Ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келарди. Бунақанги вазиятлар қайта-қайта бўларди.


ЖАМОАДАГИ ДЎСТЛАРИ ҲАҚИДА
"Насаф"да барча бирдек дўст. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Бу десангиз униси ранжиб қолиши мумкин. Чунки бизда барча бир-бири билан яхши муносабатда. Бизлар асосий вақтимизни ўз тенгдошларимиз билан ўтказамиз дея оламан. Элдор Суюнов, Шоҳруҳ Гадоев, Шуҳрат Муҳаммадиев каби тенгдошларимиз билан бирга кўчаларда сайр қилиб юрамиз. Ёши катта футболчилар билан кўп вақт бирга юролмайсиз. лекин бу ерда ҳамма битта жамоа. Бизда барча иноқ. 


Фото: Сардор Нуров

ОРЗУСИ ҲАҚИДА
Футболчининг фаолиятига баҳо беришдан олдин барча уни терма жамоа сафида ўйнаган ёки ўйнамаганлигига эътибор қаратади. Мени ҳам биргина орзуйим бор. Бу ҳам бўлса бир марта бўлсада миллий терма жамоа либосини кийиш. Бу барча футболчининг орзуси бўлса керак. Лекин буни жуда ҳам истардим. Олимдаги энг катта вазифалардан бири терма жамоа даражасидаги футболчи бўлиб етишиш. Бу жуда катта бахт деб ўйлайман. Шу йўлда меҳнат қилишдан тўхтамайман. Умид қиламанки, агарда жароҳатлар безовта қилмаса ва ўз устимда ишлашда давом этсам, терма жамоа либосини кийиш насиб этиб қолар Худо хоҳласа.

МАРКАЗИЙ ҲИМОЯДА ЎЙНАШ МЕНГА КЎПРОҚ МАЪҚУЛ
Менга кўпроқ марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш қулайроқ. "Машъал"да ўйнаб юрган кезларимда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнардим. Аҳмад Убайдуллаев бошчилигида ёшлар терма жамоасида марказий ҳимояда ўйнардим. Ҳозирда марказда ўзимни яхшироқ ҳис этаман. Лекин жамоа манфаати йўлида мураббий айтган жойда ўйнайвераман.

ОЧЛ ВА ОСИЁ ФУТБОЛИ ҲАҚИДА
Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида тажрибасизлигимиз панд берди. Ҳужумдаги ишларимиз юришмади. Ҳимояда ҳам яхши ўйнадик дея олмайман. Асосий сабаб тажрибасизлигимиз бўлди деб ўйлайман. Биз бу мусобақага жиддий тайёргарлик кўргандик. Бироқ йўл қўйилган хатоларимиз бизга қимматга тушди. ОЧЛдаги энг хавфли футболчи бу Аҳмад Ҳалил деб ҳисоблайман. Бу футболчи нафақат клубларимиз, балки турли ёшдаги терма жамоаларимизни ҳам кўп жазолаб кетган футболчи саналади. Айниқса Олимпия терма жамоамизни Лондонга бора олмаслигига айнан Аҳмад Ҳалилнинг хизматлари катта бўлган. Биз ўшанда Элдор билан иккаламиз захирада ўтирган бўлсакда, жуда алам қилганди ва бу футболчини эслаб қолгандик. Бу йилги "Ал Аҳли"га (Дубай) қарши ўйин олдидан шу ҳужумчидан хавфсирагандик. Ўйиндан олдин Аҳмад Ҳалил гол ура олмаслиги учун алоҳида унга қарши ўйнадим десам ҳам бўлади.
Осиё футболи сўнгги йилларда жадаллик билан ўсиб бормоқда. Мен учун Осиё футболи қизиқ ва доим кузатиб бораман десам янгишмайман. Асосан Япония футболи менга ёқади. Уларнинг ўйинидаги тезлиги ва услуби қизиқарлироқ.


"НАСАФ"ДАН КЕТИШ НИЯТИМ ЙЎҚ
Ўзимга қолса "Насаф"да кўп йиллар мобайнида тўп суришни истайман. "Насаф"дан кетиш ниятим йўқ. Лекин ҳаёт бир текисда ўтади деб бўлмайди. Кўп нарса мураббий ва клуб раҳбарларига ҳам боғлиқ. Аввало футболчининг ўзига ҳам боғлиқ. Яхши ўйнасангиз жамоа сизни қўйиб юбормайди. Бироқ олдиндан бир нарса дейиш қийин. Агентим? Мени шахсий агентим йўқ ва бу борада таклифлар ҳам тушмаган. Энди ҳали таъкидлаганимдек, кўп вақт мобайнида футболдан ташқарида қолиб кетдим. Жароҳат туфайли кўп муддатни ўтказиб юбордим. Бошқа жамоалардан тушган таклифлар? Тўғриси, ҳали ҳеч бир жамоа менга бу борада очиқ таклиф билан чиқмаган.


"НАСАФ" ЮҚОРИ ЧЎҚҚИНИ КЎЗЛАЙДИГАН ЖАМОА
"Насаф"да барча шароит яхши. Бу томонлама ҳеч муаммо йўқ. Ҳамма нарса етарли. Лекин жамоа бир хил темпда муқим ўйнай олмаяпти. Барча жамоаларга қарши бир хил тайёрлана олиш қийин кечмоқда. Баъзи ўйинларда гол уриш муаммога айланмоқда. Кам гол ўтказаётгандирмиз, лекин гол уришда катта муаммоларга дуч келмоқдамиз. Сўнгги учта ўйинда атига битта гол киритдик. Бу "Насаф"дек жамоа учун ярашмайди ҳолат. Раҳбарият олдимизга маълум бир вазифа қўймаган. Лекин биз доим юқори чўққини кўзлаб ўйнаймиз. Жамоа билан келишиб ўз олдимизга чемпион бўлишни вазифа қилганмиз. Ҳали мавсум энди бошланди ва бу ҳақида гапиришга бироз эрта. Лекин "Навбаҳор", "Металлург" билан ўйинларда йўқотилган очколар якунда бизга панд бермаса бўлди. Энди йўқотилган очколарни ўрнини қоплашимиз керак. Бу йилги мавсумда мени ажаблантираётган жамоа "Нефтчи" бўлмоқда. Бу жамоа жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда бошлашди. Уларнинг бу каби старт олишларини ҳеч ким кутмаганди. Кейинги турда бизни қийин синов кутмоқда. Фарғонадаги ўйин чиройли ва қизиқарли ўтиши аниқ.


Фото: Сардор Нуров

МАТБУОТ ВА ТАНҚИДГА МУНОСАБАТИ ҲАҚИДА
Танқидга яхши қарайман. Агарда сен хато қилмасанг танқид қилишмайди. Танқид қилишдими, демак бунга асос бор. Тўғри, баъзида танқидни бурттириб ҳам юборишади. Лекин уларга тепадан шу нарса яхшироқ кўриниб туради. Буни тўғри қабул қилиш керак деб ўйлайман. Бу нарсани тушунадиган  инсонлар ҳам бор, тушунмайдиганлари ҳам бор. Мухлисларимиз жуда талабчан ва улар асосан бизни танқид қилиб туришади. Мураббийларимиз кўп ҳам танқил қилишмайди. Менинг асосий танқидчим оилада акам ҳисобланади. Агарда ёмон ўйнасам фақат акам мени койийди. Бу ўйининг "Насаф" даражасига тўғри келади, бугунги ўйининг умуман мос эмас деб хатоларимни айтиб туради.
Матбуот кузатиб тураман. Янгиликлардан бохабар бўлиш учун асосан "Championat.asia" ҳамда "Uff.uz" сайтларини ўқиб бораман.

ЎЙИНИ, ЁҚТИРГАН ФУТБОЛЧИСИ ВА МУХЛИСЛИК ҚИЛАДИГАН ЖАМОАСИ ҲАҚИДА
Машғулотлардан ташқари ҳар бир футболчи 10-15 дақиқа ўзи персонал равишда ишлайди. Мен асосан жарима зарбаларини тепишни машқ қиламан. Машғулотларда жарима зарбаларидан кўп бор гол киритаман. Аммо ўйинда ҳали гол киритиш насиб этмаган. Машғулотларда мақташади, яхши тепасан деб. Лекин машғулотларда киритилган голлар кимга ҳам керак? Менга Жуниньо Пернамбуканонинг ўйини ва жарима зарбаларидан киритган голлари жуда ёқади. Унинг голлари тез-тезда интернет сайтлари орқали томоша қилиб тураман. Бу билан жарима зарбаларини амалга оширишда унга тақлид қиламан демоқчи эмасман. Шунчаки бу футболчи ҳам жарима зарбаларини амалга ошириш истаги туғилганига сабабчи бўлган. Ёқтирган жамоам "Барселона". Фақат ушбу жамоанинг ўйинларини севиб томоша қиламан ва каталонияликларга мухлислик қиламан. "Барселона"нинг барча ўйинини қолдирмай кўриб бораман. Интернетдан бўлса ҳам кузатиб бораман. Мен иримчи эмасман ва ирим қилмайман.

ОЛИЙ ЛИГАДА ХАВФЛИ ҲУЖУМЧИ ЙЎҚ
Олий лигада ҳужумчилар жуда камайиб кетди. Ҳозирда хавфли ҳужумчилар деб кимни айтса бўлади? Игорь Сергеев айни дамда чемпионатимизнинг энг хавфли ҳужумчиларидан бири десам бўлади. Ушбу футболчи жуда меҳнаткаш ва юқори истеъдод соҳиби деб бемалол айта оламан. Кейин Сардор Рашидовни тилга олишим мумкин. Бироқ Сардор Рашидов вингер ҳисобланади. Лекин шунга қарамай Рашидов рақиб ҳимоясидаги энг катта хавфни туғдирмоқда. Олдинлари олий лигамизда жуда кўплаб ҳужумчилар бўлишган. Бу борада муаммо бўлмаган. Баъзи кучли ҳужумчиларимиз вақтида терма жамоага ҳам кира олишмаган. Сабабики рақобат жуда катта бўлган. Ҳозир эса тобора камайиб кетмоқда. Айни дамда терма жамоа даражасида ўйнаб бера оладиган ҳужумчимиз бор деб айта олмайман. Қачондир балки бизда ҳам яхши ҳужумчилар пайдо бўлишар.

МОУРИНЬО, ҚОСИМОВ, ГВАРДИОЛА, АБРАМОВ ВА БОШҚАЛАР ҲАҚИДА
Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов? Қайси бири кучли? Қийин танлов. Мураббий сифатида ҳар иккаласи ҳам кучли мутахассислар ҳисобланишади. Агарда бирини танлаш керак бўладиган бўлса, Миржқлол Қосимовни устунроқ деб биламан. Вадим Абрамов ҳам кучли мураббийлар сирасига киради. Агарда иккаласини ҳам бирдек танлаш имкони бўлганида иккала мутахассисни ҳам танлаган бўлардим. Лекин Миржалол Қосимов мураббий сифатида кучлироқ деб ҳисоблайман. "Машъал"да ишлаб юрган кезларида мен ўринбосарлар сафида ҳаракат қилардим. Ўшанда менга жуда кўп сабоқ берганлар ва мураббий сифатида анча кўмаклашганлар. Гвардиола ва Моуриньони орасида сўзсиз Гвардиолани танлайман. Жозе Моуриньонинг ўйин услуби жуда зерикарли ва томошабоп эмас. Шахсан мен Гвардиолани ундан устунроқ қўяман. Карло Анчелотти давридаги "Реал" билан Жозе Моуриньонинг "Реал"и ўртасида ҳам фарқ катта. Анчелотти мадридликларга узоқ кутилган ЕЧЛ соврини олиб бера олди. Жозе Моуриньо бошқариб бораётган "Челси"нинг ўйинида жозиба йўқ. Одам зерикади. Жозе жуда кучли мураббий. Лекин менга кўпроқ унинг ўйин услуби ёқмайди.
Илҳом Шомуродов ва Кенжа Тўраев? Бу иккиси ҳар хил тоифадаги ҳужумчилар. Буларнинг ичидан қайси бири кучлироқ деган саволга жавоб беришим қийин. Иккаласи ҳам жамоадошимларим. Шу боис қайсидир футболчини устунроқ дея олмаган бўлардим. Илҳом Шомуродов кўпроқ орқага қайтиб ўйнайдиган ҳужумчилар тоифасига киради. Кенжа Тўраев эса ҳужумкор ўйнашни севадиган футболчи.  


"НАСАФ"ДА ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВНИ КЎРИШНИ ИСТАШИ ҲАҚИДА
"Насаф"га қайси ҳужумчини келишини истардим? Игорь Сергеев ҳамда Темурхўжа Абдухолиқов вариантлари бўладиган бўлса, унда Темурхўжа Абдухолиқовни жамоамизда кўришни истардим. Унинг ўйин услуби менга ёқади. Темурхўжа техникаси юқори бўлган футболчи.


ШУҲРАТ МУҲАММАДИЕВНИНГ ЎЙИН ҲАҚИДА

"Насаф"даги энг кучли индивидуаль футболчи ким? Шуҳрат Муҳаммадиев. Буни ҳамма билади. Шуҳрат жуда кучли футболчи. Терма жамоада ҳам, клубда бир ҳил савияда ўйнамоқда. Бу нарса осон эмас. Тўғри, Одил Аҳмедов сингари футболчилар буни уддалашади. Лекин бизда бунақанги футболчилар кам. Шуҳрат Муҳаммадиевга эса бу борада қойил қоламан. "Насаф"дан Эркин Байдуллаев ҳамда Шуҳрат Муҳаммадиев Осиёнинг бошқа мамлакат чемпионатларида бемалол ўйнаб кета олишади деб ўйлайман. Эркин Байдуллаевга бу борада бир қанча таклифлар тушди. Лекин у "Насаф"да қолишни маъқул кўрди. Келажакда Шуҳрат Муҳаммадиев янада кучлироқ чемпионатга йўл олишига кўзим етади.


"ЮЛДУЗЛИК КАСАЛИ" ҲАҚИДА
Ўзбек футболчиларининг ҳаммасида "юлдузлик касали" бўлади. Чет элда ҳам бу нарса бўлиши мумкин. Лекин бизчалик эмас. Ҳамма футболчи маълум бир муддат шу каби ҳаёлларга берилиб кетади ва ўзини бироз йўқотиб қўяди. Буни инкор этиш керак эмас. Терма жамоада ўйнашни бошлагандан кейин футболчи ўзини бироз бошқача тутишни бошлайди. Бу нарса менда ҳам бўлган десам янглишмайман. Ўша ёшлар терма жамоасида ўйнаб юрган кезларимда бироз ўзгариб қолиш бўлган. Лекин керакли одамлар тезда буни айтиб, жойимга тушуриб қўйишган. Бошқа жамоадошларим билан ҳам ушбу ҳолат кузатилган ва ёши катта футболчиларимиз ўзи бу борада етарли тажрибага эга ва улар "юлдуз" футболчини ҳавога учмасликка ўргатишади.


ЖАМОАНИНГ МАҒЛУБИЯТДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА
Бизда мағлубиятдан сўнг футболчилар буни чуқур таҳлил қилишади. Шахсан мен кейинги ўйинда ғалаба қозонмагунимизча руҳий тушкунликка тушиб қоламан. Мағлубият менга қаттиқ таъсир қилади. Лекин мураббийларимиз тезда кейинги ўйинга руҳий тарафлама ҳам тайёрлашади.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика