UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Металлург" — "Сурхон" 1:0 (Матнли трансляция)  4 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  1 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  21 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Интервью. Сергей Князев: «Футбол мен учун статистика ва тарих демакдир...» Янгиликлар

Интервью. Сергей Князев: «Футбол мен учун статистика ва тарих демакдир...»

Бугун биз навбатдаги яна бир қизиқарли интервьюларимиздан бирини сизга тақдим этмоқчимиз.

Бу сафарги суҳбатни биз навоийлик тажрибали спорт шарҳловчиси, фотограф ва статистикачи Сергей Иванович Князев билан олиб бордик.

- Карантинда нималар билан шуғулланяпсиз?
- Барча қатори белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилган ҳолда уйдаман. Карантин ҳам ўз йўлига бу вазият вужудга келмасдан олдин ҳам ҳозир ҳам бундан кейин ҳам мен ўзимни футболга бағишлашда давом этаман. Асосан бу вақтда ўзимнинг энг ёқтирган ишим бўлган ўзбек футболининг тарихий, статистик маълумотларни йиғиш ва тиклаш билан бандман. Маълумотларга келсак ўзбек футболи миллий чемпионатлари ҳамда футболчиларнинг статистик маълумотларини йиғиб бормоқдаман. Баъзида менга Россиялик статистикачилар ҳам қўнғироқ қилишиб, Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган футболчилар ҳақида ҳам маълумотлар олиб боришмоқда. Умуман олганда футбол мен учун статистика ва тарих демакдир.

- Сергей Иванович умуман футболга қандай кириб келгансиз ва футболга қизиқишингизга нима сабаб бўлган?

- Ўзим шарқий Қозоғистондаги Шемонаиха шаҳарчасида туғилганман. Ёшлигимдан барча болалар каби кўчада тўп тепиб футболга қизиқман. Одатда футбол ўйнаётган вақтимизда дарвозага ҳеч ким туришни хоҳламас ва ўйнашни хоҳлашар эди. Натижада нимжон бўлганим учун доимо мени дарвозага турғазиб қўйишарди. Ана шу ердан яъни болалигимдан футболга қизиқиш уйғонган ҳамда ҳаётим у билан боғланган. Лекин гарчи қизиқишим кучли бўлишига қарамасдан футбол билан профессионал даражада шуғулланмаганман. 1970 йилларда Россиянинг Томск шаҳридаги Политехника университетида таҳсил олганман. Шунингдек талабалик вақтимда Собиқ Иттифоқ давридаги кучли жамоалардан бири бўлган ва ўша йиллар Олий лигадан биринчи лигага тушиб кетган Москванинг «Спартак» жамоасини Томск шаҳрига биринчи лига тур доирасида ташриф буюрганида ушбу жамоани кўришга муваффақ бўлганман.


- Спорт журналистикаси ва статистикасига қандай қизиққансиз?

- Университетда ўқиб юрган кезларда биз кўпинча курсдошларимиз билан ўша даврнинг Собиқ Иттифоқ Олий лигасида энг кучли жамоалари бўлган «Динамо Киев» ва «Спартак» жамоасидан қайси бири кучлилиги борасида баҳслашар эдик. Натижада баҳсда ғолиб бўлиш мақсадида мен ўзим кучли деб билган жамоа ҳақида маълумотлар йиғишни бошладим ва доимо бу баҳсларда ғолиб бўлдим. Шу тариқа футбол статистикасига бўлган қизиқиш менда талабалик давримдан бошланди. Университетни битирганимдан сўнг эса мени ўз мутахассислигим бўйича Навоий шаҳридаги «Навоиазот» ишлаб чиқариш корхонасига йўналтиришди. Корхонада ишлаб юрган пайтларимда ҳам бўш вақтимда футболга бўлган қизиқишим сабабли шу шаҳар жамоаси бўлган «Зарафшон» жамоаси учрашувларини кузатиш учун «Сўғдиёна» ўйингоҳига борардим. Статистикага бўлган қизиқиш мени ушбу жамоа тарихи ва статистикасига қизиқтириб қўйди хамда ўзим учун статистик маълумотларни қайд этиб бордим. Ёши катта инсонлардан сўраб тарихий маълумотларни йиғдим. Шу аснода мен «Зарафшон» жамоасининг ташкил этилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан жамоа тарихи ва статистикасига бағишланган маълумотнома тайёрладим. Кейинчалик 1987 йилда эса ўша даврлар Собиқ Иттифоқ даврида ўтказилган 2-лига жамоалари статистикачилари ўртасида ўтказилган танловда учинчи ўринни ўринни қўлга киритдим. Ўша йили «Зарафшон» жамоасининг фан клубини ташкил этиш борасида йиғилиш ўтказилди. Шунда жамоа раҳбарияти мухлисларга мурожаат қилиб мухлислар орасидан кимдир жамоанинг лигадаги учрашувлари ҳақида газетада ёритувчи сифатида фаолият олиб бориши тўғрисида таклиф беришди. Барча эса мени бир овоздан ушбу ишни қилишимни таклиф этишди. Ана шу кундан бошлаб мен спорт журналистикасига ҳам кириб келдим.

- Навоий шаҳридаги «Сўғдиёна» стадионида сухандон бўлиб фаолият олиб боргансиз. Ушбу фаолиятингиз мобайнида қизиқарли ва эсда қоларли воқеалар бўлган бўлса шулардан ҳам айтиб ўтсангиз.

- Ҳақиқатдан ҳам сухандон сифатида «Сўғдиёна» ўйингоҳида фаолият олиб борганман. Одатда рус тилида мен ва ўзбекчада ҳамкасбим Раҳмонқул Болтаев жамоалар таркиби ҳамда маълумотларни эълон қилиб борардик. Энг эсда қоларли ва қизиқарли воқеани сизга айтсам «Зарафшон» жамоаси чемпионат доирасида қайсидир бир жамоага қарши учрашув ўтказаётган эди. Шунда учрашув назоратчи ҳаками сухандонлар хонасига кириб, кейинги тур доирасида «Зарафшон» жамоасининг Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига қарши учрашуви баъзи сабабларга қолдирилганлигини айтди ва бизга буни мухлисларга эълон қилишимизни сўради. Шунда ўзбек тилида дастлаб ҳамкасбим Р.Болтаев кейинги «Пахтакор»га қарши баҳс қолдирилганлигини эълон қилди. Навбат эса менга келди. Мухлисларни бироз кайфиятини кўтариш мақсадида мен ҳазил тариқасида рус тилида «кейинги тур доирасида Пахтакор жамоасига қарши баҳс баъзибир сабабларга кўра қолдирилди. «Пахтакор» биздан қўрқди» деб эълон қилдим. Трибунадаги мухлислар кайфияти кўтарилиб мени олқишлашди. Дарҳол учрашув назоратчи ҳаками сухандонлар хонасига кириб, ушбу эълоним учун жамоага нисбатан чора кўрилишини айтди. Шу-шу ҳозиргача кўчада юрганимда доим танишларим шу воқеани эслатишиб, «Пахтакор» биздан қўрқади-а Сергей Иванович деб мен билан ҳазиллашишади. Бу менимча сухандонлик фаолиятимдаги энг эсда қоларли воқеа десам муболаға этмаган бўламан.

- Эшитишимизча сиз спортнинг каратэ турига қизиқасиз ва хаттоки “Нурхас” карате маркази билан ҳамкорлик қиларкансиз. Шу ҳақда хам озгина гапириб берсангиз?

- «Сўғдиёна» ўйингоҳида сухандонлик қилиб юрган вақтларимда кўпинча танаффусда турли хил спорт турларининг кўргазмали кўринишлари намойиш этиларди. Худди шундай кўринишларни ҳам эълон қилиб борардим. Бир куни кўринишлардан бири "Киокушинкай каратэ" спорт турига бағишланиб, мен ушбу кўринишни эълон қилдим. Шунда марказнинг катта мураббийи Хасан Назаров мени ёнимга келиб ўз марказига меҳмон сифатида таклиф қилди. Марказга борганимда эса менга Киокушинкай карате маркази ҳақида мақола ёзиб ёритишимни илтимос қилди. Шу учрашувдан сўнг мен ушбу марказ билан ипсиз боғландим. 1992 йилда эса Навоий шаҳрининг «Знамя дружбы» газетасида айнан шу мактабга аталган мақолам чоп этилди. Бундан ташқари яна Навоий шаҳрида ўтказилган Карате бўйича турли мусобақаларда татамига чиқувчи хар хил вазн тоифасидаги талабгорларни эълон қилувчи сухандон сифатида ҳам фаолият олиб бордим. Шу вақтга қадар "Киокушинкай каратэ" маркази жамоаси билан биргаликда Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ҳам бўлганман.

- Навоийнинг «Знамя дружбы» газетасида хам фаолият олиб борасиз. Газетадаги жамоатчи мухбирлик фаолиятингиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз. Умуман биринчи мақолангизни қачон ёзгансиз?

- Газетадаги жамоатчи мухбирлик фаолиятимни 1982 йилда бошлаганман. Илк мақолам эса «Навоиазот» ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб юрган даврларимда корхонанинг «Навоий кимёгари» газетасида чоп этилган. Худди шу йилдан бошлаб, «Знамя дружбы» газетасида корхона футбол жамоаси «Кимёгар»нинг шаҳар ва вилоят биринчиликларидаги учрашувларини ҳам ёрита бошладим.


- Энг ёқтирган футбол жамоангиз, мураббий ва футболчингиз?

- Энг ёқтирган жамоам Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси. Мен ёқтирган ва кучли деб билган мураббий Юрий Саркисян. Мен ёқтирган ва кучли футболчи бу энг кўп гол урган футболчидир.

- "Барселона" ёки "Реал" қайси бирини танлаган бўлардингиз. Шунингдек Месси ёки Роналду?

- Дастлаб Месси ва Роналдуга тўхталмоқчиман. Менимча бу икки футболчининг даражаси бир хил. Чунки Роналдуда бор имкониятлар Мессида йўқ. Мессида бор имкониятлар эса табиийки Роналдуда. Жамоаларга келсак уларнинг ҳам даражаси бир хил. Лекин "Манчестер Сити" иккаласидан ҳам кучлироқ.

- Энг яхши кўрган ўзбек таомингиз?

- Одатда Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларига бу саволни берсангиз улар доимо ўзбекларнинг палов таомини танлашади. Менга эса негадир палов эмас сомса кўпроқ ёқади.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Келажакдаги энг катта режам ва мақсадим ҳозирги кундаги Суперлига номи билан аталаётган Ўзбекистон чемпионатининг барча 28та чемпионати статистикаси ва маълумотларини йиғиш хамда тиклашдир.

- Сергей Иванович сизга бугунги мазмунли суҳбат учун катта раҳмат.


Шахбоз Ғуломов суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика