UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  2 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:12ФИНАЛ. "Йокогама Маринорс" - "Ал Айн"  7 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  5 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  8 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  7 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  9 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  40

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..." Янгиликлар

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда Осиё Кубогида иштирок этиш учун Қатарга йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига мезбонлик қиладиган Қатарга отланди


Қатарга йўл олган таркибга назар ташлар эканмиз ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи борлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, дарвоза чизиғида Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Неъматов  жой олди. Терма жамоамиз дарвоза чизиғида рақобат қай даражада? Шу ва бошқа саволлар билан Ўзбекистоннинг икки карра "энг яхши дарвозабони Павел Бугалонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Павел Викторович Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ўзбекистоннинг имкониятлари қандай?

- Умид қиламанки, Ўзбекистон гуруҳдан чиқади ва мусобақада олдинга интилишда давом этади. Менимча терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бора олади. Агарда барча футболчилар эътиборни ғалабага қаратиб, юқори натижа йўлида бирлашиш муҳим, турнирда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистон терма жамоасига Қатардаги Осиё Кубогида омад тилайман.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтдаги дарвоза чизиғига фикрингиз қандай? Мураббий барча ўйинларда Ўткир Юсуповга ишонч билдирди. Бу рақобат муҳитига қанчалик таъсир қилади?

- Ўзбекистон терма жамоасида кучли дарвозабонлар бор. Албатта, Ўткир Юсупов биринчи рақамли посбон эканлиги шубҳасиз. Лекин назорат учрашувларида барча дарвозабонларга имконият бериш керак. Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев ва ҳоказо. Мураббийлар машғулот вақтида ким яхшироқ эканлигини яхшироқ билишади.  

- Осиё Кубогида қайси терма жамоани фаворит сифатида кўряпсиз?

- Мусобақага ҳеч қачон кучсиз жамоа бормайди. Барча жамоалар фаворит ҳисобланади. Бу - футбол. Унда исталган жамоадан кутилмаган "совғалар" кутиш мумкин.  Бундай ҳолатга эса тайёр туриш керак. Футбол ўзгаряпти. Ҳар бир терма жамоа кучайган. Очиғини айтганда турнирда аниқ бир жамоани ютишини тахмин қилмайман. 

- Фаолиятингизда 3та Осиё Кубогида иштирок этиш насиб қилган...

- Барча мусобақаларда қатнашган таркибимиз сараланган эди. Орадан анча вақт ўтиб кетди. Шу боис тарих ҳақида нимадир дейишим қийин. 

- Мураббий сифатида жамоангизни алмаштирдингиз. Эндиликда "Пахтакор" мураббийлар штабида фаолият олиб борасиз. Қадрдон клубга қайтиш қандай бўлди?

- Ха, "Пахтакор"га кўчиб ўтдим. "Пахтакор" раҳбариятига таклиф ва эътибор учун раҳмат. Мен буюк жамоада ишлашимдан хурсандман. Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап. Ғалабаларга ҳиссамни қўшиш учун бор кучим билан ишлашга тайёрман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика