UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Интервью. Парк Жи Сунг "Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасида фарқ ҳалиям катта" Янгиликлар

Интервью. Парк Жи Сунг "Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасида фарқ ҳалиям катта"

Ўз вақтида Жанубий Кореянинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Парк Жи Сунг ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Маълумот учун, Парк Жи Сунг учта жаҳон чемпионатида ўйнаган ва учаласида ҳам гол урган. У МЮ тарихидаги энг яхши легионерлардан бири ҳисобланади.

- Жанубий Корея учун ЖЧ-2018да гуруҳдан чиқиш асосий вазифами?
- Менимча, шундай. Бир нарсани унутманг, Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасидаги фарқ ҳалиям катта. Шу боис биз ҳозирча ярим финалга чиқишни мақсад қила олмаймиз. Аммо гуруҳдан чиқиш учун курашса бўлади. Қуръа ташлаш маросимида аксар Осиё жамоалари 4-саватчадан жой олишди ва бу ҳам даражамизни кўрсатиб турибди. Осиё жамоалари учун навбатдаги жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ катта натижа ҳисобланади.

- Ки Сунг Ёнг ва Сон Хён Мин ҳақида гапириб берсангиз. Улар - Кореянинг асосий ўйинчиларими?
- Бу саволга осонлик билан ҳа дея оламан. Иккала футболчи ҳам жамоамиз учун ўта муҳим. Уларда тажриба катта ва жаҳон чемпионати нималигини билишади. Уларнинг ўйини бошқаларга ҳам таъсир кўрсатади.

- Мамлакатдан четда ўйнаш Жанубий Корея терма жамоасини кучайтирадими?
- Четда кучли клубларда тўп тепиш кучли футболчиларга қарши майдонга тушиш деганидир. Бу албатта фойда беради. ЖЧ-2002 пайтида кўп футболчиларимиз ички чемпионатда ўйнарди ва терма жамоани йиғиш қийин бўлмасди. Энди бўлса вазият ўзгарди: бизда легионерлар бор ва терма жамоа фақат ФИФА кунларидагина йиғила олади.

- Сизнингча, бу йилги мундиалда фаворит ким?
- Доимгидек Бразилия. Кейин Германия ҳам анча кучли. Лекин бу иккита жамоа орасида яққол фаворитни айта олмайман. Менимча, жаҳон чемпионатини кузатиб бориш ниҳоятда мароқли бўлади.

- Мезбон жамоа Россиядан нима кутяпсиз?
- Бундай турнирларда мезбондан ҳамма вақт ижобий натижа кутса бўлади. Бир эслаб кўринг-а, 2002 йил биз мезбон сифатида ярим финалгача боргандик. Мен Россияда бўлганман, улар футболга жуда қизиқади ва тайёргарликни ҳам юқори даражада олиб боришмоқда.

- Футболда технология қўлланишига қандай муносабат билдирасиз?
- Бутун дунё ва бошқа спорт турлари технологиядан иборат бўлиб қолди. Табиийки футбол ҳам бундан мустасно эмас. Футболга технология керак, лекин ҳамма гап уни қандай қўллашда.

- Сиз ҳозир ФИФА афсоналари дастури бўйича иш олиб боряпсиз. Бу сизга нима беради?
- ФИФАнинг лойиҳаларида иштирок этиш қизиқарли. Негаки машҳур ўйинчиларни ҳамма вақт мухлислар катта қизиқиш билан кузатиб боришади ва сен ўз ишинг билан уларга таъсир ўтказа оласан. Футбол фақат футболчилар учун эмас, балки дунёдаги ҳамма учун. Эндиликда собиқ футболчи сифатида одамларга қувонч улашаётган эканман, бундан жудаям хурсадман.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика