UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Интервью. Жесси Лингард: “Чемпионлар лигасида бошқалардан кўп нарса ўрганиш мумкин” Янгиликлар

Интервью. Жесси Лингард: “Чемпионлар лигасида бошқалардан кўп нарса ўрганиш мумкин”

Англия терма жамоасига таклиф этилган “МЮ” футболчиси Жесси Лингард клуб томонидан ўзига билдирилган ишонч, 2008 йил Москвада ўтган ЕЧЛ финалини қандай кузатгани хусусида айтиб берди.

У ЦСКА билан Москвада ўтган беллашувга қадар бирор марта асосий таркибда ўйин бошидан туширилмаганди. Шундан кейин асосий 11 футболчидан бирига айланди. Ноябрь бошида 22 ёшли ярим ҳимоячи биринчи голини урди, сўнг терма жамоага чақирилди. УЕФА расмий сайти саволларига жавоб бериш жараёнида у бирданига рўй берган парвози сабаблари ҳақида тўхталди.

- Чемпионлар Лигасидаги биринчи ўйинингиз ҳақида айтиб ўтсангиз. Бегона стадион, жамоалар майдонга чиқишди, турнир мадҳияси янгради. Бошингизда нималар содир бўлди?
- Биринчи тегинишни амалга ошириш, трибунага кўникиш ва ўзимни жамоанинг бир бўлаги сифатида ҳис қилиш муҳим эди. Шундан кейин ишонч фақат ортиб борди. Биз дурангга эришдик. Муҳим очко билан қайтдик ва кейинги тур “Олд Траффорд”да зафар қучдик. Ўйинга эътиборни қаратиб, бошқа нарсалар ҳақида ўйламаслик лозим.

- Асаб-чи?
- Ҳар бир учрашувда майдонга тушаётганимда ҳаяжонланаман. Ҳатто, боғда ўйнаётган бўлсам ҳам. Буни енгиб ўтиш керак, ютиш керак учрашувда нима кутиб турганини биласан.

- Болаликда Чемпионлар Лигасини томоша қилганмисиз? У сизга қандай таъсир кўрсатган?
- Уни диққат билан кузатишни бошлаганимда 16-17 ёшда эдим. Унда ҳамма ўйнашни истайди. Турнирда қатнашиш насиб қилгани ажойиб. Турли услубларни кўряпман. “Барселона”, “Бавария”, “Реал”ни кузатиб бориш мумкин – улар турлича ўйнашади ва кўп нарсаларни ўрганиш мумкин.


- “МЮ”нинг охирги ғалабаси ҳақида нима дея оласиз? Ўшанда қаерда бўлгансиз ва учрашувни кузатганмисиз?
- Кэррингтондаги машғулот базаси ётоқхонасида эдим. Учрашув туфайли у ерда тунгача қолгандим. Иш пенальтиларгача етиб борганда юрагим кўкрагимдан чиқиб кетай деганди. Жон Террининг ноаниқ зарбасидан кейин енгиллик ҳис этгандим. Ван дер Сар кейин Анельканинг зарбасини бартараф этган ва жамоага ғалаба келтирганди.
Ўша муваффақият клуб учун катта ғалаба. Чемпионлар Кубоги – катта аҳамиятга эга соврин. Барча уни ютишни хоҳлайди. “Манчестер Юнайтед” ўшанда жаҳондаги энг кучли клуб эканлигини кўрсатди. Ёшлигимда бундай клубнинг аъзоси саналишим мен учун катта фахр эди.

- “МЮ”га 7 ёшда келгансиз ва фақат ижарада ўйнаб келгансиз. “Юнайтед” ёш ўйинчиларни ўстириш учун нималар қилмоқда?
- Ёш бола эдим, лекин клуб менга ишонч билдирган. Мени қўйиб юборишлари ёки бошқа клубга жўнатишлари ҳам мумкин эди, лекин мураббийлар имкониятимни билгани учун бундай қилишмаган. 18 ёшлилар ва кейин ёшлар жамоасига ўтгач, кўп ўйин амалиётига эга бўлдим. Дэвид Мойес мени асосий жамоага таклиф қилди. Шундан сўнг ўзимни ишончлироқ ҳис қилишни бошладим.

- 1992 йил битирувчиларидан кейин академия тарбияланувчилари асосий жамоага кам кўчиб ўтишди. Сиз бунинг уддасидан чиқдингиз. Бу сизга қандай таъсир қилди?
- Мухлислар маҳаллий тарбияланувчиларни кўришни хоҳлашади. Дэнни Уэлбек ва Том Клеверлининг муваффақияти менга ишонч берди. Буни қила олишим ҳақида ўзимга айтдим. Ўринбосарлар жамоасидан кўпчилик асосий жамоага ўтиши тўғрисида ўйлагандим, бироқ ҳамиша бундай бўлмайди. 1-2 нафар футболчи етишиб чиқса ҳам яхши. Лекин майдонга чиққанингда ишқибозлар сени дарҳол қўллаб-қувватлашади. Хато қилсанг ҳам улар юз ўгиришмайди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика