UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:1 (матнли трансляция)  158 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1

Интервью. Иван Бошкович: "Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз" Янгиликлар

Интервью. Иван Бошкович: "Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз"

Сайтимиз орқали "Сўғдиёна" таркибидаги янгиликлар ҳақида маълум қилиб бораётганимиздан хабарингиз бор.

Янги мавсумда юқори марраларни кўзлаётган клуб таркибга яхши савиядаги футболчиларни жалб қилишни кўзлаган. Хўш, жамоанинг бош мураббийи Иван Бошкович бу борада нима дейди?

- Қайсидир маънода катта футболда илк бор деярли тўлиқ мавсум ўтказдингиз. Аввал "Бунёдкор"да фақат йил охирида ишлагансиз. Суперлига бу борада қандай хулосаларни берди?

- Суперлиганинг даражаси юқори ва ҳар бир ўйин жуда қийин ўтди. ҳафа қиладиган жиҳати натижаларимизда барқарорлик етишмади. Лекин жамоам ҳужумкор ўйин кўрсатди, кўплаб голлар урди. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилдик. 

- "Сўғдиёна" ўз дарвозасидан кўп гол ҳам олиб чиқди. Бу нимани англатади?

- Ўтказиб юборган голларимиз биз кучайишимиз кераклигини билдиради. Мавсум якунига етди ва мен биринчи маротаба ўйин услубим учун футболчиларни танлаш имкониятига эгаман. Машғулотлар жараёнида хатоларимиз устида ишлаймиз, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Иккинчи даврада жамоада кичик кризис рўй берди. Бир нечта ўйинларда ғалаба қозона олгани йўқ. Ўша паллада жамоада нималар рўй бераётганди?

- Етакчи футболчиларимиз Зенан Займович, Жасур Ҳасанов, Станислав Андреевларнинг жароҳат сабаб майдонга туша олмагани ўз таъсирини ўтказди. Барча ўйинларда биз рақобатбардош жамоа бўла олдик. Ўйин натижасини майда деталлар ҳал қилди. 

- Мавсумни икки қисмга ажратадиган бўлсак, биз Иван Бошковичнинг имзосига эга жамоани кўрдикми?

- Ўйлайманки, барча футбол жамоатчилиги қандай футбол талаб қилишимни тушунишади. Ўйин ва натижадаги барқарорликка эришиш учун эса вақт керак. Биз ишлашда давом этамиз. Тўғри йўлда эканлигимизга ишонаман. 

- Жасур Ҳасанов "Сўғдиёна"нинг энг тажрибали ва маҳоратли футболчиси эди. Бундай ёшда ўйнаётган кам сонли ўйинчи ҳисобланади. Унинг жамоани тарк этиши йўқотишмасми?

- Ҳасанов биринчи даврада етакчи ўйинчимиз эди. Иккинчи даврада жароҳат сабаб кўп ҳам майдонга тушгани йўқ. Бутун мавсумни таҳлил қилдик. Мен ва раҳбарият келаси йил учун режа ва ўзгаришларни келишиб олдик. Буларнинг барчаси профессионал футбол учун нормал ҳолат ҳисобланади. 

- "Сўғдиёна"нинг трансферлари борасида турли хабарлар қулоғимизга чалиниб турибди. Клубнинг мазкур масаладаги режалари қандай? Қишки трансферлар вақтида катта номларни кўрамизми? 

- Барча жамоаларда ўзгаришлар бўлади. Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг ўйин услубимиз ва вазифамиз ҳам селекция қилишда муҳим аҳамият касб этади. 

- Ўтган мавсумда Самандар Мавлонқулов, Самандар Синдаров, Оллоберган Каримов, Абдуллоҳ Омоналиев каби ёшларга имконият бердингиз. Янги мавсумда жамоа олдига жиддий вазифа қўйиладиган, диққат марказида натижа турадиган бўлса, ёшлар жамоада ўз ўрнини топиб кета оладими?

- Мен футболчиларни ёш ва каттага ажратмайман. Тажриба муҳим. Лекин машғулотларда ким ўзини кўрсатса, ўша ўйнайди. Бизнинг эътиборимиз жамоага ва жамоавий ўйинга қаратилади. "Сўғдиёна"да футбол ўйнай оладиган ва мен талаб қилаётган футболга мослаша оладиган ўйинчилар ўйнайди. Бунда ёшнинг аҳамияти йўқ. Албатта, сифатли футболчилар билан режаларимизни амалга ошириш осонроқ бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика