UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Интервью. Элдор Шомуродов: “Ростов”дагилар ўзбек футболини яхши билишади” Янгиликлар

Интервью. Элдор Шомуродов: “Ростов”дагилар ўзбек футболини яхши билишади”

Ёзда Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби аъзоси Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасининг “Ростов” жамоасига кўчиб ўтган эди.

Ҳужумчи янги клуби сафида бир неча ўйинларда иштирок этишга улгурди. Бош мураббий Леонид Кучук ўзбекистонлик футболчини “Зенит” билан ўйинда асосий таркибда туширгани ҳам эътиборга молик. Биз Шомуродов билан боғланиб янги клубидаги таассуротлари билан қизиқдик.

- “Ростов”даги илк таассуротлар қандай?
- Таассуротлар яхши. Янги жамоа, янги чемпионатга мослашиш учун барбир озроқ вақт керак бўлади. Ҳозир яратганга шукр ҳаммаси яхши. Аста секин жамоага мослашиб бораяпман.

- Жуда кам майдонга тушаяпсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда: Рақобатми ёки бошқа нарса?

- Тўғри кам майдонга тушаяпман. Сабаблари кўп. Бу ерда биринчи навбатда жисмоний кучга эътибор қаратилар экан. Айнан шу томонлама рақобатда енгилаяпман. Жамоада футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ошириб борадиган мураббий ишлайди. Шу инсон билан қўшимча машғулотлар ўтказаяпман. Энди барчаси яхши бўлади деган умиддаман. Кам ўйнаётганим ўзим учун ҳам ёқимсиз ҳолат, аммо мен бу ерга келишимдан олдин рақобат кучли бўлишини жуда яхши билганман. Бу ўзимнинг танловим бўлган, шу боис афсусланмайман.


- “Ростов” бош мураббийи Леонид Кучукка қандай таъриф бера оласиз?
- Бош мураббий Россия чемпионатидаги тактик томонлама энг кучли мутахассислардан бири ҳисобланади. Жуда ҳам қаттиққўл. Ўйинларда барчага имкон беради. Ҳар бир ўйинда 2-3 нафардан ўзгариш бўлади. Машғулотлар тугагач баъзида ўзи қолиб ҳужумчилар билан индивидуал тарзда ишлайди. Инсон сифатида ҳам ҳурмат қиламан, барча футболчилар билан бирдек гаплашади.

- Жамоада қайси футболчилар билан бошқаларга нисбатан яқинроқсиз?

- Барча билан бир хил муносабатдаман. Алоҳида битта футболчини айта олмайман. Машғулотлар вақтида жамоадошларим билан суҳбатлашиб, ҳазиллашиб турамиз. Йигитлар билан тез чиқишиб кетдим.

- “Ростов” айни пайтда мусобақа жадвали ўртасида бормоқда. Клубнинг ушбу мавсум учун мақсади қандай?

- “Ростов”нинг мақсади мавсумни кучли бешталикда тугатиб кейинги мавсум Европа лигаси мусобақасида ўйнаш. Айни пайтда бешинчи ўриндаги жамоадан бир очкога ортда қолаяпмиз ҳолос. Ҳали мавсум узоқ давом этади.

- Шаҳар ҳақида нима дея оласиз? Унинг ижобий ва салбий томонларини сездингизми?

- Ростов шаҳри менга ёқди. Ҳозирги об-ҳавоси Ўзбекистонга ўхшаш. Лекин қишда қандай бўлишини билмадим (кулади). Барчаси ажойиб, ҳозирча салбий томонларини кўрганим йўқ.

- Клуб сизга қандай шароитлар яратиб берди?

- “Ростов” менга яшашим учун алоҳида квартира олиб берди.

- Маҳаллий мухлислар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ростовлик мухлислар жуда ажойиб. Футболни қаттиқ севишади. Баъзида клубимиз сафардан ғалаба билан қайтса аэропортга 200-300 одам бизни кутиб олгани чиқади. Уйдаги ҳар бир ўйинимизда стадион деярли мухлислар билан тўлади. Одамлар “Ростов”га чин кўнгилдан мухлислик қилишлари сезилиб туради.


- 2018 йил ушбу шаҳар Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилади. Айни пайтда бу ерда мундиал шукуҳи сезилаяптими?
- Албатта сезилмоқда. Мундиалга тайёргарлик қизғин кетмоқда. Шаҳарнинг кўплаб жойларида катта қурилишлар давом этмоқда. Жаҳон чемпионатини маҳаллий футбол мухлислари сабрсизлик билан кутишмоқда.

- Бугунги “Ростов”нинг етакчиси ва мухлислар ёқимтойи кимлар?
- Беларуслик Тимофей Калачев ҳамда молдовалик Александр Гацкан жамоа етакчилари ҳисобланади. Бу мавсумда Калачев 4та, Гацкан эса 2та гол уришнинг уддасидан чиққани сўзимга исбот бўла олади. Уларни мухлислар жуда яхши кўришади. Умуман олганда "Ростов"да кучли футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

- Россиялик футболчилар билан бемалол гаплаша олишингизни биламиз. Бошқа легионер футболчилар билан суҳбатлашишда қийинчилик бўлмаяптими?

- Ҳеч қандай муаммо йўқ. Аслида футболчилар ўзаро футбол тилида гаплашишади. Жамоада уч нафар таржимон бор. Агар жуда бир-биримизни тушуна олмасак улар ёрдам беришади.

- “Ростов”нинг асосий таркибидаги илк баҳсни “Зенит”га қарши ўтказдингиз. Жаҳон юлдузларига қарши ўйнаш қийин эканми?

- “Зенит” билан ўйиндан ажойиб таассуротлар қолди. Асосий таркибда илк бор майдонга тушганим учунми ўйин темпига тушиб олиш анча қийин бўлди. Юлдузларга қарши ўйнаш шунчаки ажойиб. Ўша баҳсдан ўзим учун жуда кўп нарса олдим.

- Клуб матбуот хизмати қандай ишлайди?

- Матбуот жуда яхши ишлайди. “Ростов”да икки нафар матбуот котиби ва икки нафар фотограф бор. Машғулотлар ва ўйинлардан тўлиқ фотогалереялар расмий сайтда тақдим этилади. Бундан ташқари клубни ва унинг футболчиларини реклама қилиш билан шуғулланувчи алоҳида ходим ҳам ишлайди.

- “Ростов”нинг бу мавсумдаги мақсадини айтдингиз. Элдор Шомуродовнинг бу мавсум учун мақсади қандай?

- Фақат бу мавсумни оладиган бўлсак Россия чемпионатига тезроқ кўникиб кетиш ҳамда “Ростов” сафида имкон қадар кўпроқ ўйин ўтказиш. Бир сўз билан айтганда тажриба тўплаш.


- Шу даражага етишингизда кимларга раҳмат айтасиз?
- Барча-барчага раҳмат айтмоқчиман. Ота-онамдан бошлаб, “Машъал” академияси, “Машъал” асосий жамоаси ва “Бунёдкор”да кимлар билан ишлаган бўлса барчага раҳмат айтаман. Ҳамма мураббийларимга миннатдорчилик билдираман.

- Собиқ клубингиз “Бунёдкор”нинг натижаларини кузатаяпсизми? Жамоа Ўзбекистон кубоги финалига чиқди...

- Ҳа албатта, “Бунёдкор”нинг ҳар бир учрашуви натижасини кўриб бораман. Томоша қилишга имкон бўлса ўйинларини кўраман. Жамоадаги деярли барча йигитлар билан гаплашиб турибман. Ўзбекистон кубоги финалида “Бунёдкор”га омад тилайман. Бундан ташқари олий лигада ҳам уларга омад ёр бўлсин.

- “Ростов” сафида ўзбек футболига таалуқли футболчилардан кимларни танишар экан?

- Хабарингиз бўлса керак, бир вақтлар бу жамоада Андрей Акопянц ва Николай Ширшов каби ҳамюртларимиз ўйнашган. Кўпчилик уларни яхши эслашар экан. Айтганча яқинда Николай Ширшов билан кўришдим. У Ўзбекистон халқига салом айтди. “Ростов” клуби ёрдамчи мураббийи Дмитрий Кириченко ўз вақтида Сергей Иванович Лушан билан бирга ўйнаган ва яқин дўст экан. Жамоадошларим орасида Вагиз Галиулин, Виталий Денисов билан бирга ўйнаган футболчилар ҳам бор.

Нарзулла Сайдуллаев  

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика