UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  1 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  6 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  4 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  14 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Интервью. Диего Лопес: "Касильяс билан бирор муаммо бўлмаган" Янгиликлар

Интервью. Диего Лопес: "Касильяс билан бирор муаммо бўлмаган"

Айни пайтда “Милан” сафида ўйнаётган Диего Лопес “Реал”да ўтказган даври хусусида “Марка” нашри мухбири билан суҳбатда атрофлича тўхталди.


- Параделадан Мадридга келишингиз қандай рўй берган?
- Лугода жойлашган қишлоғингдан йўлни бошлаш жуда қийин. Бу кўп нарсалардан воз кечиш натижасида бўлган. Футболчи бўлишимга “Реал” кантерасида пайдо бўлганимга қадар ишонмаганман. Қаерданлигим эса фаолиятимда менга катта ёрдам берган, чунки қишлоқдаги ҳаёт менга хотиржам, меҳнатсевар ва очиқ инсон бўлишни ўргатган. Бошқа тарафдан улар ўзларига ишонишмайди. “Реал” ёшларига келганимда мен билан дарвозабонлар мураббийи ишлашни бошлаган. Ўшанда тенгдошларимдан кучсизроқ кўринардим. Бошқаларга етиб олиш учун кўпроқ ишлашимга тўғри келган.

- Нима қийинроқ: “Реал”га келишми ёки кетиш?
- Бир хил: “Реал”га танланганлар йўл олади, кетиш эса руҳий томондан қийин. жаҳондаги энг яхши клубни тарк этаётганингни тушунасан. Айниқса, буни ўзгача ҳолат туфайли бажаришга тўғри келса, худди мен каби.

- Кетишингиз нима билан боғлиқ бўлган?
- Бу спорт ва спорт билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли юзага келди. Кейлор Навас келди, “Милан” эса яхши шартнома таклиф қилди. Қолишим мумкин эди, аммо кетишим кераклигини тушуниш учун кўп ақлга эга бўлмаса ҳам етарли бўлганди. Бир йил ўтгач, мавсумни яхши ўтказган бўлсам ҳам хатога йўл қўйганим тўғрисида ўйлай бошладим. Шубҳа юзага келиши “Реал” мухлиси эканим ва клубни асосий дарвозабон бўлган ҳолатимда тарк этганим билан боғлиқ эди. Ёзда дарвозабонлар тўғрисида кўп гапиришганди. Икер кетишни режалаштирганди. Машғулотга киришдим. Кейлор келди, Икер эса кетмади. Мени чақириб, биринчи жамоага икки дарвозабон етарли бўлишини айтишди. Сўнг барчаси тез рўй берди. “Милан” мен ва оилам учун яхши вариантга айланганди.

- Касильяс билан муносабатларингиз қандай кечди?
- Икер билан бир-биримизни 18 ёшдан бери биламиз. 4 йилни елкама-елка ўтказганмиз. Аввал тушлик қилгани бирга борардик. Вақт ўтиши билан вазият ўзгарди, лекин биз ҳурматни сақлаб қолдик. Ўртамизда бирор марта келишмовчилик ёки муаммо келиб чиқмаган.

- Жозе Моуриньо сизнинг фойдангизга танлов қилди.
- У жамоасида мени ўшандан икки йил аввал кўришни истаганди. Мени узоқ кузатганди ва ишонганди.

- Моуриньо Альваро Арбелоани дўсти деб ҳисоблашини таъкидлаган. Мураббий ва футболчи ўртасида бундай бўлиши мумкинми?
- Албатта. Менинг ҳам мураббийлар орасида дўстларим бор. Арбелоа Моуриньонинг дўсти бўлишига қарамай, доим ҳам ўйнамасди. Мураббийнинг унинг жамоага содиқлиги, тўғри, тартибли ва меҳнатсеварлигини муносиб баҳоларди.

- Жамоада кимлар дўстларингиз эди?
- Менга ҳамма ёрдам берган. Айниқса - Альваро Арбелоа, Хаби Алонсо, Анхель Ди Мария, Лука Модрич. “Реал”да кўплаб дўстларимни қолдирдим. Бир кун келиб, Мадридда ишлашга қайтишни орзу қилишимни яширмайман. Бунга тайёрман, “Реал”ни биламан ва севаман.

- “Реал” дарвозабони қандай бўлиши керак?
- Биринчи навбатда у доимо ўсиб борадиган инсон бўлиши, ўзини тутиб тура оладиган ва ўз ўйинига ишонадиган бўлиши даркор. Мен дарвозабонларнинг бошқачароқ эканига ишонмайман, бизлар ҳам бошқалар каби оддиймиз, дастлабки туюлган таассуротдан фарқли равишда.

- “Милан”нинг ўйин услуби қандай?
- Бу ерда тактикага катта эътибор қаратишади. Ўйиннинг ўзи анча секин кечади. Ҳимоячилар дарвозага яқинроқ жойлашишади ва дарвозабоннинг асосий ҳаракати дарвоза олдида кечади.



- Нега “Милан” чуқур инқирозда бунчалик кўп қолиб кетди?
- Жорий мавсум ҳозирги “Милан” учун ҳал қилувчи бўлиши керак. Бундай даражада ишлашга тайёр бўлмаган Филиппо Индзаги ўрнига Синиша Михайлович келганди. Бошида яхши ўйнайдигандек эдик, аммо режалаштирилган анча камроқ очко жамғардик.

- Кристан Брокки ҳақида нима дейсиз?
- У – ёш мураббий ва жамоада яхши ўйинни йўлга қўйишни хоҳлайди. Натижага эришиш учун унда вақт деярли йўқ.

- Қандай қилиб 17 ёшли Жанлуижи Доннарумма сизни асосий таркибдан сиқиб чиқарди?
- Биринчидан, менда жароҳат бор эди. Иккинчидан, Михайлович менга ғалати муносабатда бўлди. Баъзида у менга ишонмаётгани ва ҳурматсизлик қилаётгани сезилиб турарди. Жанлуижига эса омад тилайман. Менинг ўрнимда туришга арзийдиган ҳаракатлар қилди. “Милан” билан яна икки йиллик шартномам бор. Тўғриси, Англияда ўйнашни хоҳлардим, бироқ 34 ёшдаман ва бунга улгуришим қийин.

- Терма жамоа ўйинларини кўрасизми?
- Албатта, катта қизиқиш билан. Яна ҳеч қачон “Реал”нинг ўйинларини ўтказиб юбормайман ва Ла Лигадаги вазиятни кузатиб бораман.

- Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси қандай якунланади?
- Ўйлашимча, “Барселона” чемпионликни қўлдан чиқармайди. Миландаги финалда эса жамоалар имкониятини тенг баҳолайман. Ҳар икки жамоа ҳозир яхши ҳолатда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика