“Брешия” устози: “Балотелли ҳафсаламни пир қилди, унга бор эътиборимни бағишлагандим”
06 июн 2020 19:35
Янгиликлар
“Брешия” устози: “Балотелли ҳафсаламни пир қилди, унга бор эътиборимни бағишлагандим”
“Брешия” бош мураббийи Диего Лопес ҳужумчи Марио Балотелли унинг ишончини оқламагани ҳақида гапирди.
“Ҳаётда суҳбатлар эмас, фактлар муҳим ўрин тутади. Бизни сўз эмас, қилаётган ҳаракатлар қандайлигимизни сўради. Айни ҳолатда ягона ҳақиқат бор – жамоа ўз йўлидан борди, Балотелли эса бошқасини танлади. Марио Брешияда ўсгани учун, жамоага кўп нарса бера олишидан умид қилгандим. Ушбу футболчига бор эътиборимни бағишладим, аммо у ҳафсаламни пир қилди”, дейди Лопес.
Балотелли жорий мавсум А Серияда 19 ўйинда қатнашиб, 5та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар