

Манбанинг хабар беришича, тажрибали дарвозабон 42 ёшида футбол билан хайрлашишга қарор қилган.
Ёзда “Райо Валекано”ни тарк этган футболчи клубсиз қолганди.
Эслатиб ўтамиз, Диего Лопес Испаниянинг “Вильярреал”, “Севилья”, “Эспаньол”, Италиянинг “Милан” клублари либосини кийган. 2009 йилда у Испания терма жамоаси таркибида Конфедерациялар кубогининг бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, у 2013/2014 йилги мавсум "Реал" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.



