UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  1 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Интервью. Асрор Алиқулов: “Вазифа бажарилган бўлсада, фаолиятимдан кўнглим тўлмади” Янгиликлар

Интервью. Асрор Алиқулов: “Вазифа бажарилган бўлсада, фаолиятимдан кўнглим тўлмади”

Муборакнинг “Машъал” жамоасини узоқ йиллардан буён бошқариб келган Александр Хомяков жорий йилнинг май ойида “газчилар” билан дўстона равишда хайрлашгач, бошқарув постига Асрор Алиқулов ўтказилганди.

Қашқадарё футболи тарбияланувчиси бўлган Асрор Чориевич “Машъал” жамоасини қабул қилгач, жамоа олдига қўйилган вазифа ўзгармади ва мураббий мустақил равишда “газчилар”ни яна Суперлигага қайтарди.

Мураббийлик фаолиятини бошлаганига ҳали бери кўп вақт бўлмасада, Алиқулов “Машъал” билан ПРО-Лига ғолиблигини қўлга киритиб, кўпчиликни эътиборини тортди. Айтиш лозимки, жамоада йўлга қўйилган тўғри тизим ҳам қайсидир маънода Асрор Чориевичнинг фойдасига хизмат қилди. Алиқулов билан суҳбатимиз чоғида мураббийнинг ўзи ҳам буни тасдиқлади.

- Асрор Чориевич, одатда ғолиб жамоа кенг муҳокама қилинмайди. Бошқарувингиздаги “Машъал” жамоаси ПРО-Лигада финишга биринчи бўлиб етиб келди. Табиийки бу ютуқ клуб раҳбарияти ва содиқ мухлисларини қувонтиргани турган гап. Ўзингиз фаолиятингиздан қанчалик кўнгил тўлди деб ҳисоблайсиз?
- Биз учун жуда узоқ ва қийин давом этган чемпионатни якунда 1-ўринда якунланганимиздан албатта барчамиз бирдек қувондик. Мақсадимиз яна Суперлигага қайтиш эди. Бутун мавсум мобайнида жамоанинг ҳар бир аъзоси бу йўлда астойдил мехнат қилди. “Машъал” ўзбек футболида ўз ўрнига эга эканлигини барча яхши билади. Шундай экан бу клубнинг Суперлигада иштирок этиши мамлакат футболи ривожи учун ҳам фойдали деб ҳисоблайман. Мураббийлик фаолиятимга келадиган бўлсак, рости кўнглим тўлмади. Мураббий сифатида ўз қарашларим бор. Ғояларимн тўлиқ амалга оширишни имкони бўлмади. Бу албатта, ўзимнинг камчилигим деб ҳисоблайман. Эхтимол йигитларни кўнглига унчалик йўл топа олмагандирман. Ёки футболчилар менинг ғояларимни юзага чиқариши учун тажрибасизлик қилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки таркибга эътибор қаратадиган бўлсангиз, асосан ёшларни кўриш мумкин. Бунгача хатто ПРО-Лига учрашувларида иштирок этмаган футболчилар ҳам бор эди. Хато ва камчилик ҳар бир инсонда бўлади. Муҳими уни ўз вақтида тушуниб етиш ва тўғри хулоса чиқариб олишдир. Келгусида мен ҳам камчиликларимни бартараф этиш устида ишлайман.

- Бош мураббийликка ўтишингиздан олдин, хорижлик мутахассисга ассисентлик қилиб келаётгандингиз. Ушбу холат ҳам сизнинг фойдангизга хизмат қилгани аниқ. Фикримизга қўшиласизми?
- Чиндан ҳам Александр Андреевич билан бирга ишлаб, маҳоратимни ошириб келаётгандим. Тўсатдан у кишига Суперлига клубидан чорлов бўлди ва муҳитни ўзгартиришга қарор қилди. Шунда раҳбарият менга ишонч билдирди. Тўғриси, кутилмаган таклиф мени бироз ўйлантирди. Чунки масъулиятли вазифа турганди олдимда. Атрофимдаги инсонлар мени қўллаб-қувватлаши натижасида катта таваккалга қўл урдим. Яратганга шукур, якунда юзимиз ёруғ бўлди. Биласизми, Хомяков йил бошида асосан ёш футболчилардан иборат жамоани шакллантирганди. Чунки унинг олдига Суперлигага чиқиш мақсадидан ҳам кўра, иқтидорларни кашф этиш вазифаси қўйилганди. Кейинчалик клуб раҳбарияти асосий вазифа элитага қайтиш эканлигини билдиргач, ишимиз янада жиддийлашди ва ҳар бир учрашув жамоамиз учун финалдек ўтди дейиш мумкин.

- Одатда қуйи лигадан элитага чиқишни истаган жамоа таркибини маҳоратли футболчилар билан кучайтириб, ҳар томонлама бақувват бўларди. Лекин “Машъал” таркибида бу йил номларни кўрмаган бўлсакда, вазифа уддаланди. Сизнинг бунга қандай эришилди?
- Юқорида таъкидлаганимдек, мақсадга эришиш йўлида клубнинг ҳар бир аъзоси сидқидилдан ишлади. Мураббийлар штабида менга ўз даврининг етук футболчилари бўлган – Дилявер Ваниев билан Ботир Қораев яқиндан ёрдам берди. Уларнинг ҳар бири таркибдаги футболчилар билан индивидуал тарзда суҳбатлашиб, холатини билиб юришимда кўмаклашди. “Машъал”да шундай тизим жорий этилганки, клуб рамзи туширилган либосни кийганки футболчи ҳар қандай шароитда максимал даражада харакат қилиши шарт. Футболчилар онггига бу нарса сингдириб борилади ва мақсад йўлида бир бўлиб харакат қилинади. “Машъал”даги йигитларни ёш деб бўлмайди. Биласизми, бизнинг футболда 19-20 ёшли йигитларни “иқтидорли, ёш” деб айтиб одатланиб қолдик. Европада 17-18 ёшли футболчилар бўй кўрсатиб, қойилмақом натижаларни қайд этаётган бир пайтда, бизникилар 20 ёшли футболчини ҳам “эркалатиб” юришини нотўғри деб ҳисоблайман.

- Қўл остингиздаги қайси футболчилардан кўп нарса кутгандингиз?
- Мавсум мобайнида ҳар бир футболчига баробар қарашга интилдим. Кимнидир мақтаб, кимнидир камситиш фикридан йироқман. Футбол – жамоавий ўйин. Шундай экан клубдаги барча профессионал ҳисобланган ўйинчилардан кўп нарса кутаман. Лекин йигитларимизда тажриба камлиги туфайли жамоа ўйинида барқарорлик кўринмади. Шу боис мавсумни бир текис ўтказа олмадик. Бир қатор учрашувларда ўзимизнинг хатоларимиз эвазига қимматли очколарни бой бердик.

- “Машъал”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?
- Албатта. Боя айтиб ўтганимдек, бу ерда ишлаш орқали ўсишга эришиш мумкин. Раҳбарият керакли шароитларни яратиб, жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш учун астойдил ишлаяпти. Муборакда тўғри тизим йўлга қўйилган. Ҳамма ўз ишини бажаради. Мураббий сифатида мен ҳам бу ерда ишлаб қониқиш хосил қиляпман. Жамоа билан амалда шартномам мавжуд. Лекин ҳозирча раҳбарият билан клубдаги тақдирим хусусида гаплашиб олмадик. Агарда ишонч билдиришса, шу ерда қолиб фаолиятимни давом эттираман.

- Суперлигада ҳам ўзингизни бош мураббий сифатида ишлашга тайёрман деб ҳисоблайсизми?
- Биласизми ҳамма нарса раҳбарият томонидан бўладиган ишонч ва қўллаб-қувватлашда. Тўғри, бунгача Суперлигада бош мураббий сифатида ишлаб кўрмаганман. Лекин келаси йил элитада ҳам “дрижёрлик” қилиш учун иштиёқим юқори. Тажриба камлик қилиши мумкиндир. Лекин тажриба қачон келади? Қачонки иш жараёнида бўлсангиз. Шундай эмасми?!

- Яқин орада “Про” мураббийлик лицензиясига ўқиш режангизда борми?
- Мураббийлик курсларини босқичма-босқич ўтаб боряпман. Ҳозирча менда “А” лицензияси мавжуд. Насиб қилса келгуси йил бўладиган “Про” мураббийлик лицензияси учун курсларда ўқиш ниятим бор.

- Бу йил Суперлига ўйинларини кузатиб бордингизми?
- Ҳар бир ўйинни қолдирмасда кўриб чиқдим дея олмайман. Вазиятдан келиб чиқиб, имкон қадар Суперлига учрашувларини кузатиб боришга интилдим.

- Ихтиёр ўзингизда бўлганида “Машъал” таркибини неччи фоизга янгилаган бўлардингиз?
- Суперлига билан ПРО-Лига ўртасидаги тавофут катта эканлиги барчага яхши маълум. Менимча ҳозирги таркибни кучайтирмасак, қийналиб қолишимиз муқаррар. Лекин ҳавотирга ўрин йўқ. Чунки сўнгги йилларни Суперлига клубларида ижарада ўтказган футболчиларимиз талайгина топилади. Айнан уларнинг жамоага қайтарилиши натижасида таркибни кучайтириб олишимиз мумкин.

- Бош мураббий сифатида тажрибали футболчиларни ҳам олиб келиш имкони бўлганида, кимларни танлаган бўлардингиз?
- “Машъал”да тажрибали ўйинчиларга зарурат йўқ. Юқорида айтганимдек, бошқа клубларда фаолият юритган футболчиларимизни жамоага қайтарсак, шуни ўзи етарли бўлади менимча. Шундан келиб чиқиб, айрим чизиқларни бошқа клублардан ўртамиёна ва энг асосийси ўйинимизга мос тушадиган йигитларни таклиф этишимиз мумкин. Чунки “Машъал”нинг фалсафаси тажрибали ўйинчиларни сотиб олиш эмас. Балки иқтидорларни кашф этиш орқали, уларни топ клубларга сотишдир.

- “Машъал”нинг келгуси режалари қандай?
- Мавсум якунига етгач, раҳбарият билан суҳбатлашганимизда декабр ойида йиғин ўтказмасликка қарор қилдик. Хабарингиз бўлса керак, бу йил “Машъал” футбол клубини ташкил топганига 35 йил тўлди. Шу ва ПРО-Лига ғолиблигини қўлга киритганимиз муносабати билан 27 декабр куни байрам тадбирини ташкил этиш режалаштирилган. Шундан сўнг кейинги мавсум учун тайёргарлик режаси маълум қилинади.

- Жамоага янги бош мураббий олиб келинса, бу сизга руҳан таъсир ўтказмайдими?
- Раҳбариятнинг қарорини доимо хурмат қиламан. Агарда улар шундай қарор келса, батафсил гаплашиб олишимиз мумкин. Балки келадиган янги мураббий тажрибали мутахассис бўлса, унинг ёнида ишлаб, янада махоратимни оширишим ҳам мумкин. Эхтимол яна мустақил равишда ёшлар жамоаси ёки фарм-клубни бошқарарман. Буни албатта вақт кўрсатади.

- Суперлига клубларини бошқариб бораётган қайси мураббийларнинг фаолиятини кузатиб бориш Сиз учун қизиқ туюлмоқда?
- Биринчи навбатда Улуғбек Бақоевни айтган бўлардим. Футболчи сифатида ҳам тиришқоқ бўлган. “Сўғдиёна”га келгач, жамоаси ўйинида ҳам шундай характерни ўрната олди. Хатто қисқа вақт ичида жиззахликларни совринли ўринлар учун курашадиган жамоага айлантиргани таҳсинга лойиқдир. Шунингдек менга кўпроқ Шота Арвеладзе билан Рўзиқул Бердиевнинг иш услуби ёқмоқда. Айнан уларнинг ишини ўрганиб боришга ва ўзим учун янгиликларни кашф этишга харакат қиламан.


Файзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика