UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Вильярреал" ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтади  0 17:30Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"  0 17:00Ханданович "Интер" ўсмирлар жамоасида иш бошлади  0 16:41Эшитдик-да! Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов тез орада легионерга айланади  12 16:25"Рома" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  4 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  4 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  10 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1

Интервью. Аброр Исмоилов: "Нефтчи"нинг кучлилар сафида қолиши бутун Фарғона халқини хурсанд қилади" Янгиликлар

Интервью. Аброр Исмоилов: "Нефтчи"нинг кучлилар сафида қолиши бутун Фарғона халқини хурсанд қилади"

"Нефтчи" бир нечта ўйинлик муваффақиятсизликдан сўнг ниҳоят ғалабани тантана қилди.

Coca Cola Суперлигасининг 17-турида Яйпанда "Қизилқум"ни қабул қилган жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда дубль муаллифига айланган Аброр Исмоилов сайтимиз томонидан 17-тур рамзий терма жамоасига киритилди. Сўнгги ўйин ва "Нефтчи"нинг элитада қолиш имкониятлари борасида Аброр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Қизилқум" билан ўйин ҳақида нима дея оласиз? Умуман, ҳозирда "Нефтчи" учун ҳар бир ўйин катта аҳамиятга эга ҳисобланади...

- Ўйлайманки, икки жамоа кўрсатган ўйин мухлисларни зериктириб қўймади. Ғалаба осонлик билан қўлга киритилди, дея олмайман. Суперлига беллашувлари бунга мисол бўлмоқда. Жамоалар қийналиб очкога эга чиқишмоқда. 

- Шу куни майдонда жамоаларнинг даражаси қанчалик сезилди?

- Турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб чиқиб айтсам, жамоа танлайдиган ҳолатда эмасмиз. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар бу учрашувда ютишимиз керак эди. Суперлигадаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. 

- Пенальти тепиш вазифаси аслида кимга юклатилганди? Ўтган баҳсда Шаҳзод Убайдуллаевга омад етишмаганди. Бу сафар сизга...

- Пенальтини ким тайёр бўлса, ўша тепади. Мен ўзимга ишониб, нуқтага яқинлашдим, лекин фойдалана олганим йўқ. Ўйин давомида хатомни тўғрилашга ҳаракат қилдим. Менимча, уддаладим, деб ўйлайман. Бизда катта босим бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. 

- Футболчилар "Истиқлол"га қайтишни соғингани табиий...

- Албатта. Ўз майдонимизга қайтиш футболчилар учун катта мотивация бўларди.

- "Қизилқум" билан учрашувдаги ғалаба "Нефтчи"да элитада қолиш имкониятларини пайдо қилди...

- "Нефтчи"ни Суперлигада олиб қолсак, бутун Фарғона халқини хурсанд қилган бўламиз. Бунинг учун бор кучимизни берамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, жорий йилда чемпионлик пойтахтдан вилоятга чиқадими?

- Чемпионат қизғин давом этмоқда. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар ҳар бир тўқнашувда максимал кучини сарфлашмоқда. 

- Давралар оралиғида "Пахтакор" сизни ортга қайтармоқчи эди...

- Бу – менинг шахсий танловим. "Нефтчи"да қолишга қарор қилдим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика