"Интер" Янг билан шартномани узайтиради ва Санчесни сақлаб қолмоқчи
30 май 2020 14:23
Янгиликлар


"Интер" Янг билан шартномани узайтиради ва Санчесни сақлаб қолмоқчи
Миланнинг "Интер" клуби 34 ёшли ҳимоячи Эшли Янгнинг битимидаги банддан фойдаланиб, у билан шартномани яна 1 йилга узайтириши маълум бўлди.
Бу ҳақда "нерадзуррилар" спорт директори Пьеро Аузилио хабар бермоқда.
"Тасдиқлашим мумкинки, биз Эшли Янгнинг шартномасидаги бандни фаоллаштирамиз", - дейди бошқарувчи.
Аузилио шунингдек "Манчестер Юнайтед"дан ижара олинган ҳужумчи Алексис Санчесни ҳам таркибда сақлаб қолмоқчи.
Италия чемпионати айни дамга келиб коронавирс туфайли тўхтатилган. Мавсум рестарти 20 июнга белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар