UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  1 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  6 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  2 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  16 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  6

А Серия. "Интер" — "Рома" учрашувида дуранг натижа қайд этилди Янгиликлар

А Серия. "Интер" — "Рома" учрашувида дуранг натижа қайд этилди

Италия чемпионати 15-турининг марказий учрашуви, "Интер" — "Рома" баҳси нурсиз дуранг билан якунига етди.

 Мусобақа жадвали 

Интер М

Серия А . 15-тур

06/12/2019, 23:50

0
:
0
Тугади

Рома

Стадион: Giuseppe Meazza, 67008 томошабин

Бош ҳакам: Gianpaolo Calvarese

45'
90'
45'  Антонио Кандрева (Валентино Лазаро)
61'  Диего Годин
62'  Валентино Лазаро
72'  Борха Валеро (Квадво Асамоа)
80'  Марсело Брозович
88'  Кристиано Бираги (Данило Д'Амброзио)
16'  Давиде Сантон (Леонардо Спинаццола)
67'  Диего Перотти (Эдин Джеко)
77'  Джанлука Манчини
89'  Генрих Мхитарян (Алессандро Флоренци)

Интер – Рома 0:0 

7 декабрь, 00.45, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»


"Интер": 1.Ҳанданович, 2.Годин, 6.Де Врай, 37.Шкриняр, 87.Кандрева (19.Лазаро, 45+2), 8.Весино, 20.Б.Валеро (18.Асамоа, 72), 77.Брозович, 34.Бираги ( 33.Д'Амброзио, 88), 10.Лаутаро, 9.Лукаку.

Захира: 27.Паделла, 46.Берни, 13.Раноккиа, 16.Политано, 21.Димарко, 30.Эспосито, 32.Агуме, 95.Бастони.

"Рома": 83.Миранте, 18.Сантон (37.Спиназзола, 16), 23.Манчини, 6.Смоллинг, 11.Коларов, 21.Верету, 42.Диавара, 77.Мхитарян (24.Флорензи, 89), 7.Пеллегрини, 8.Перотти (9.Жеко, 68), 22.Заниоло.

Захира: 43.Кардинали, 63.Фузато, 5.Жуан Жезус, 15.Четин, 17.Ченгиз, 19.Калинич, 48.Антонуччи.

Огоҳлантиришлар: Годин (61), Лазаро (62), Манчини (77), Брозович (80).

Учрашув якунланди, 0:0. Баҳсни сиз билан Нодир Абдурасулов кузатиб борди. Афсуски, гол кўрмадик. Кейинги ўйинларда учрашгунча дўстлар.  

ИККИНЧИ БЎЛИМГА ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ

89. Ўзгариш. Мхитарян бугун майдонда бор йўқлиги ҳам билинмади ва унинг ўрнига Флорензи туширилди.

88. Ўзгариш. Бираги ўрнига Амброзио тушди.

87. Лаутаронинг зарбасиии! Манчини қутқарувчи ролида пайдо бўлди.

82. Лукакуда имконият бўлди, ҳимоячилар унга ҳалақит қилиб қолишди.

80. Учрашувда қўполликлар кўпайиб кетди ва Брозович ҳам сариқ карточка билан сийланди.

77. Манчини огоҳлантирилди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

74. Шкриняр Заниолога нисбатан қўпол ўйнади.

72. Ўзгариш. Валеро захирага олинди ва Асамоа майдонга туширилди.

68. Мартинессс! Қўл билан ўйин! Пенальти йўқ, демоқда бош ҳакам! Мартинес ҳар қанча уринмасин унинг эътирози инобатга олинмади. Қўл эмас, тирсакка тегилган ва атайин ўйин бўлмагани учун 11 метрлик жарима берилмади. Спиназолланинг қўли табиий ҳолатда эди. 

68. Ўзгариш. Жеко Перотти ўрнига туширилди.

65. ЗАРБАА, "рекашет"! Бу вазиятдан олдин "Интер" фуболчиси қўл билан ўйнаган экан. Миранта тўпни ўйинга киритиб беради.

65. А Серияда ҳозир вазият қандай? Мусобақа жадвали билан танишиб олинг.

62. Лазаро ҳам жиддий қоидабузарлик учун ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

61. Диего Годин огоҳлантирилди. Заниолога нисбатан анчагина қоидадан ташқари ўйнаганди. Маълумот ўрнида, Годин А Серияда илк сариқ карчточкасини қабул қилиб олди.

59. Ўйинда темп тушиб кетган. Жамоаларнинг тўп узатишлари муваффақиятли чиқмаяпти ва тез-тез бир-бирларига тўпни совға қилишмоқда.

52. Лаутаро ва Весино жуфтлиги анча яхши ишламоқда. Фақат якунловчи нуқтани қўйишда омад улардан юз ўгирмоқда, баъзида дарвозабон маҳоратини намойиш этяпти.

48. Весиноооо! Қандай имконият бўлганди?! Мирантедан қойилмақом сейв!

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС

45+2. Ўзгариш. Антонио Кандрева ҳам шикастланиб алмаштирилди. Валентино Лазаро тушди.


45+2. Лаутаро йиқитилди ва аммо ҳакам Мартинесни айбдор деб кўрсатди. Антонио Контенинг эҳтиросини таърифлаб бўлмайди. 

45+1. Биринчи бўлимда тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБА! БРОЗОВИЧ! Қулай вазият кўкка совурилди. Кучли, аммо ноаниқ зарба. "Интер" футболчилари негадир гол уришни исташмаяпти чоғи, голли вазиятлардан фойдалана олишмаяпти.

42. ВЕСИНО! 8-рақам эгаси зарба берса ҳам бўларди, лекин у Лукакуга тўпни оширди. Ҳимоячилар вазиятни ўқий олишди ва яна бир бурчак зарбаси. Бугун Смоллинг Лукакуга нафас олиши учун ҳам имконият бермаётгандек кўринмоқда. 

38. Бираги "бўрилар" ҳимоясига ёриб кирди ва йиқилиб тушди. Пенальти бормиди? Стадионда ўтирган мухлислар бу вазиятда пенальти берилмагани учун норози бўлган ҳолда "увиллашди". VAR ишламоқда, тортишишга хожат йўқ.

36. ЗАРБАА! Тўп жонли деворга тегди ва Годин жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди. Бу стандарт вазиятдан ҳам кўк-қоралар наф чиқара олишмади.

34. "Рома" жарима майдончаси атрофида Лукакуга нисбатан қўполлик ишлатилди ва "нерадзуррилар" учун яхши имконият. Тўп олдида Брозович.

32. Валеронинг ташлаб беришидан сўнг, Лаутаро дарвозани мўлжалга олди. Яхшигина зарбага бироз аниқлик етишгани йўқ. 

31. Дастлабки 30 дақиқа ўртача суратда ўтди ва ҳозирча жамоалар тенг ўйин намойиш этишаётганини таъкидлаш лозим.

29. Бурчак зарбаси "Интер"да. Кандреванинг узатмасини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди ва мезбонларда яна бир бурчак зарбаси вужудга келмоқда. 

25. "Рома" футболчилари охирги 5 дақиқа ичида иккита кескин вазият юзага келтиришди, аммо якунловчи зарба берадиган ўйинчи топилмади. 

24. Маълумот. Тўп назорати бўйича меҳмонлар олдинга ўтиб олишди: 37-63 (%)

19. Заниолодан аниқ зарба. Ҳанданович ўз ўрнида эканлигини кўрсатиб қўйди. 

16. Кутилмаган мажбурий ўзгариш. Давиде Сантон жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Спиназзола ҳаракат қилади.

12. Бироз аввал, Смоллинг ва Лукакуга кўп эътибор берилмоқда деб айтиб ўтган эдим. Фикримни давом эттирадиган бўлсам, ушбу футболчилар ўтган мавсумда МЮ шарафини ҳимоя қилиб юришарди ва бугун ўзаро тўқнаш келишмоқда. Бундан ташқари, Италиянинг машҳур нашрларидан бири, мазкур ўйинни "Black Friday" деб таъриф бергани ҳамда иккала футболчини газетанинг бош саҳифасига қўйиб ирқчиликка оид ишга аралашиб қолганини ўзи ҳам тушунмай қолди. Ушбу босма нашр раҳбари: "Бу шунчаки ҳазил эди", дея узр ҳам сўраб ўтирмади. Натижада, бу воқеа янада оловланиб кетганини айтиш керак. Ҳатто "Милан" клуби бу воқеадан кейин йил сўнггига қадар журналист ва муҳбирларни уй ўйинларига киритмасликка қарор қилган.

10. Нима деб ўйлайсиз, Лаутаро — Лукаку жуфтлиги бугун гол ура олишадими?

9. Перотти Ҳанданович ҳушёрлигини синаб кўрди. Ҳозирда А Сериянинг энг яхши дарвозабонларидан бирига унинг йўллаган тўпи ҳеч нарса бўлмай қолди. 

6. ЛУКАКУ! "Рома" ҳимоячиларининг кутилмаган хатоларидан сўнг, Ромелу дарвозабон билан деярли бирга-бир қолганди ва дарвозага аниқ зарба йўллашга ҳам улгурди. Мирантедан ажойиб сейв ва унга тасанно деб қоламиз...

4. Жамоалар бир маротабадан рақиб жамрима майдонларига бориб, сайр қилиб келишди. Хавфли вазиятлар бўлганича йўқ.

1. Учрашув бошланди!


— Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва А Серия мадҳияси янграб ўтди. Йирик планда бизга Лукаку ва Смоллингни кўрсатишмаяпти. Бунга сабаблар бор. Бироздан сўнг шу масалага қайтамиз...



– Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Сизни жума оқшомида ўтказилаётган А Сериянинг ушбу турдаги марказий ўйинига таклиф этамиз. Марҳамат, биз билан кузатинг ва ўз фикрларинингиз билан ўртоқлашиб боринг. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика