

Милан клуби матбуот хизматининг маълумотига кўра, бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва унинг чап оёғида жароҳат аниқланган. Унинг ҳолатига яқин кунларда якуний баҳо берилади.
Николо Скиранинг маълумотига қараганда, А Сериянинг мавсумдаги энг яхши тўпурарида 15-20 кун сафдан чиқиш ҳавфи бор.
Ушбу мавсумда аргентиналик форвард А Сериянинг 26 ўйинида қатнашиб, 16 гол ва 4 ассист қайд этди.



