"Интер" МЮ футболчиси билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
4 июл 2018, 21:12
"Интер"дагилар "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан билан музокараларни бошлади.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "нерадзурри"лар раҳбарияти 28 ёшли италияликнинг агенти билан боғланишган. "Интер" футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Бироқ МЮдагилар уни бутунлай сотиб юбормоқчи.

Дармиан ўтган мавсумда МЮ таркибида АПЛнинг 8 учрашувида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/GianlucaDiMarzio