«Интер Майами» устози Лионель Мессининг қачон сафга қайтишини маълум қилди

Khoja
23 мар 2024, 10:55
«Интер Майами» устози Херардо Мартино жамоа сардори Лионель Мессининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.

«Месси соғаймоқда. Мана бир неча кундан бери майдонга тушиб, машғулот олиб бормоқда. У кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Унинг соғлиғи бўйича биз жиддий ишлар олиб бормоқдамиз. Биз яна камида 1 ҳафта уни тикланиб олишини кутишимиз керак. Шундан сўнг уни яна майдонга туширсак бўлади», — деди Мартино.

Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» 3 апрель куни КОНКАКАФ чемпионлар лигасида «Монтеррей»га қарши чорак финал учрашувида майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›