"Интер" мавсум якунлангандан сўнг Хакимининг трансферини эълон қилади
02 июл 2020 11:30
Янгиликлар
"Интер" мавсум якунлангандан сўнг Хакимининг трансферини эълон қилади
"Интер" яқин кунларда "Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакимининг трансферини эълон қилишни режалаштирмаяпти.
Миланликлар мавсум якунлангандан сўнг трансферни расман эълон қилишмоқчи. Яъни "Интер" 2020/21 йилги мавсумга тайёргарлик кўриш арафасида футболчиларни чақирганда, Хакими бўйича расмий маълумот бермоқчи.
А Сериянинг 2019/20 йилги мавсуми августда якунланади. Аммо, "Интер" Европа Лигасини ҳам кутишига тўғри келади.
Қайд этиш керакки, Хакими таътил учун рухсат олган, сабаби у жорий мавсумни ижара асосида "Боруссия" (Дортмунд)да ўтказди ва Германияда мавсум якунланди.
Олдинроқ, 21 ёшли ўйинчининг "Интер" билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва 5 миллион евро маош олиши айтилган эди. Трансфер нархи эса 40 миллион евродан ортиқроқни ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар