"Интер" Лукакунинг ижара шартномасини узайтиради

Sherzod Nurmatov
20 окт 2022, 16:41
Бельгиялик форвардни Лондонда кутишмаяпти.

"Интер" "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ижара муддатини яна бир мавсумга узайтиради. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

90 min хабарига кўра, "кўклар" бельгиялик футболчи билан ҳисоблашмаяпти ва янги ҳужумчи билан шартнома имзолаш устида ишламоқда. Лондон клуби қизиқишлари орасида Виктор Осимхен ("Наполи"), Душан Влахович ("Ювентус") ва Жонатан Дэвид ("Лилль") бор.

Аввалроқ "Интер" марказий ҳимоячи излаётгани маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: 90 min