

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Челси" Лукакунинг тўлақонли кетишига рози бўлмоқда. Ўз навбатида бельгиялик ҳам "Интер"да ўйнашни истаяпти. Унга Саудия Арабистони томонлардан таклифлар бўлган, аммо Лондон клубига уни яна бир бор ижарага бериш варианти ёқмаяпти.
Агарда "Интер" ушбу ҳужумчининг трансферини амалга ошира олмаса, клуб "Атлетико" форварди Альваро Моратанинг трансфери ишларини бошлаб юборади. Моратанинг "Атлетико" билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар давом этади. Унинг трансфер суммаси 10 млн евро атрофида баҳоланмоқда.



