

Миланликлар 29 ёшли франциялик футболчини харид қилиш учун хавбеклар Жоау Мариу, Матиас Весино, шунингдек икки ярим ҳимоячидан бирини сотишга тайёрлар - Ража Наингголан ёки Марцело Брозович. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.
Канте жорий мавсум барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та сариқ карточка олди.
Футболчи 2016 йилдан бери Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



