"Интер" ҳимоячиси: "Умид қиламанки, "Наполи" чемпион бўлади"

22 мар 2018, 12:20
Миланнинг "Интер" жамоаси ҳимоячиси Милан Шкриньяр чемпионлик кураши тўғрисида фикр билдирди.

"Умид қиламанки, "Наполи" чемпион бўлади. У ерда менинг дўстим Марек ГАмшик фаолият олиб боради. Шунинг учун ҳам у ғалаба қозонса мен хурсанд бўламан. "Наполи"нинг ўйини менга ёқади. Лекин улар бундай натижага эришиши жуда қийин бўлади. "Ювентус"да ажойиб менталитет бор, улар мураккаб учрашувларда ғалаба қозонишади", - дейди Шкриньяр

Ўхшаш янгиликлар


Манба: footballhd.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›