

"Интер" бош директори Жузеппе Маротта ҳужумчи Ромелу Лукакунинг мавсум иккинчи қисмига тайёргарлигини юқори баҳолади.
"Лукаку "Интер"ни яхши кўради. Биз буни кўп вақтдан кейин англадик. Ўзгача бир нарса кутмоқдамиз, аммо унда мушаклари билан боғлиқ муаммо бор эди. Бироқ эндиликда бутунлай тузалди ва яна ўз формасига қайтиши керак", – деди функционер.
29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум А Серияда бор-йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди.



