Инглиз клуби кофе қолдиқларидан тайёрланган футбол формасида ўйнайди

Eldor Akmurzayev
25 фев 2021, 19:50
Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Манбага кўра, Англия 4-дивизионида қатнашаётган “Форест Грин Роверс” жамоаси дунёни ҳайрат қолдиришда давом этади.  

Бу сафар клуб кофе чиқиндиларидан тайёрланган футбол формаларида ўйнашини эълон қилди.

“Футболкалар – кофе қолдиғи ва қайта ишланадиган пластик идишларнинг комбинациясидан тайёрланади. Фикримизча, улар бамбукдан енгилроқ ва вентиляцияси яхшироқ бўладиган кўринади”, дейди клуб президенти Дейл Винс.

Бир неча йил олдин “Форест Грин Роверс” дунёда энг экологик тоза клуб деб топилганди. Жамоада футболчиларни гўштсиз таомлар билан овқатлантиришади ва керакли энергия Қуёш батареяларидан олинади.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›