Инфантино: "VAR ҳакамларнинг муҳим хатоларини олти марта қисқартиради"
17 мар 2018 12:08
Янгиликлар
Инфантино: "VAR ҳакамларнинг муҳим хатоларини олти марта қисқартиради"
ФИФА президенти Жанни Инфантино ёзда Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамларга ёрдам берадиган видеоассистент тизими ҳақида фикр билдирди.
"Ҳакамлар қарор қабул қилишга қийналмасликлари учун уларга ускуналар тақдим этдик. Бу айниқса жаҳон чемпионатида жуда керак.
2018 йилда телевизор қаршисидаги одам хатони билиши, рефери эса бундан бехабар қолиши мумкин эмас.
VARсиз ҳакамлар учта ўйинда битта жиддий хатога йўл қўйишади. Бизнинг тестлар шуни кўрсатдики, видеоассистент тизими билан хато 19та ўйинда бир марта бўлмоқда" - дейди Инфантино.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар