

ЖЧ-2026 юлдузига Бразилия Серия B'нинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар тарқатди.
Қайд этиш лозимки, айни дамда Возинья эркин агент мақомида бўлиб турибди.
Бундан олдин Возинья ўз фаолияти давомида Португалиянинг "Шавиш" ва "Жил Висенте", Словакиянинг "Тренчин", Кипрнинг АЕК Лимасол, Руминиянинг "Зимбру", Анголанинг "Прогрессо" ҳамда ватани Кабо-Верденинг бир нечта жамоаларида тўп сурган. Кабо-Верде терма жамоаси сафинда дарвозабон 92 та ўйин ўтказган. У ЖЧ-2026даги ёрқин ўйинлари туфайли жуда машҳур бўлиб кетди.



