

Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиши керак.
"Барселона" бош мураббийи Луи Энрике уни чап оёғидаги жароҳат туфайли алмаштиришга мажбур бўлди. Иньестада жиддий шикастланиш йўқ, аммо у "Эйбар"га қарши ЛаЛига баҳсида қатнаша олишини аниқлаш учун Андрес тиббий кўрикдан ўтади. Бу баҳс 22 январь куни бўлиб ўтади.
"Барселона" "Реал Сосьедад"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Жавоб баҳси 26 январь куни бўлиб ўтади.


