UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  0 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  2 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   20 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  0 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0 19:21Азиз Ибрагимов: "3 та гол ўтказиб юбориш ҳимоядаги муаммони очиб берди, КХДР билан ҳам осон бўлмайди"  13 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Япония Индонезия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади  5 18:50Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"  0 18:34102 дақиқа, 5та гол ва аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  8 18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни сарфладик"  1 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  51 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  5 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  40 17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  6

Ўзбекистонни икки бор доғда қолдириб кетган Индонезия бош мураббийининг ютуқ ва совринларга бой фаолияти ҳақида (мутолаа учун) Янгиликлар

Ўзбекистонни икки бор доғда қолдириб кетган Индонезия бош мураббийининг ютуқ ва совринларга бой фаолияти ҳақида (мутолаа учун)

Индонезия ёшларини бошқараётган кореялик мураббий ҳақида қизиқарли мақола.

Жанубий Корея футболи доим ўзининг футболчилари ва мураббийлари билан ном қозониб келган. Қолаверса, кореялик мураббийларнинг қитъанинг бошқа мамлакат терма жамоаларида ҳам фаолият олиб бораётганига ҳам гувоҳ бўлганмиз. U-20 Осиё кубогида Ўзбекистон ўрин олган гуруҳда Жаҳон чемпионати мезбони Индонезия ҳам ўрин олган бўлиб, уни Жанубий кореялик Шин Тхэ Ён бошқармоқда. Ушбу мутахассиснинг фаолияти, бизга боғлиқ қизиқарли жиҳатлари ҳам бор. Қуйида мақолани мутолаа қилиш орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Бу юрт футболининг раҳбарлари одатда терма жамоаларга, клубларга хориждан кўра маҳаллий мутахассисларга ишонч билдиришни афзал кўришади. Қайсидир маънода бу ўз самарасини беради. Мамлакат шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилувчи клуб ва термалар доимий тарзда совриндорлар қаторидан жой олиб келишади. Шундай мураббийлардан бири саналган Шин Тхэ Ён ҳам ҳам клуб, ҳам терма жамоа миқёсида турли мусобақаларда зафар қучган, унинг бошқарувидаги жамоа аъзолари доим тартибли ўйин намоийиш этиб келган. 


Футболчилик фаолияти

1987 йилда Кореянинг университетлараро ўтказилган мусобақасида “Йоннам” олийгоҳи номидан қатнашади. Беш йил давомида ҳаваскор футбол билан шуғулланган Шин Тхэ Ён 1992 йилда фаолиятидаги илк профессионал шартномага имзо чекади. Бу – “Сеогнам Ильва Чунма” жамоаси эди. У клубдаги ўзининг дебют мавсумида 18та учрашувда майдонга тушди ва 7та гол билан жамоа тўпурарлари рўйҳатидан жой олди. Йил якунида эса футболчи мавсумнинг кашфиёти дея эътироф этилди. Бу ҳали бошланиши, олдинда қаҳрамонимизни янада муваффақиятли мавсумлар кутарди. 1995 ва 2001 йилги мавсумда у К-Лиганинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилади. 1996 йилги мавсумда эса рақиб дарвозабонларини 18 маротаба доғда қолдириб, тўпурарлар пойгасида биринчи ўринни эгаллайди. Мазкур жамоада ўйнаган йилларида бир қанча кучли клубларнинг жиддий таклифларига рад жавобини беради ва жамоасига содиқлигини исботлайди. Жамоадаги 13 йиллик фаолияти мобайнида 300га яқин ўйинда 80га яқин тўп киритади. Шошманг, бу ҳали чемпионат баҳсларидаги натижа. Кубок ўйинларида эса жами 105та беллашувда қатнашиб, 23та гол урди. Тўққиз бор Корея чемпионатининг рамзий терма жамоасига киритилди. Умумий ҳисобда олти бор халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритади. 

2005 йилда илк бор легионер мақомини олган ўйинчи Австралиянинг “Квинсленд Роар” клуби билан келишувга эришади. Бироқ, унинг мамлакатдан ташқаридаги фаолияти кўпга чўзилмади. Битта ўйинда қатнашган ярим ҳимоячи жиддий жарохат орттириб олган, унинг даволаниши учун эса камида икки йил кетарди. Шунинг учун у кутишни истамади ва бутсаларини михга илишга қарор қилди. 


Терма жамоадаги фаолият

1987 йилда илк маротаба ўсмирлар терма жамоасига қабул қилинган Шин Тхэ Ён ўша йили Канадад ўтказилган U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашади. 1992 йилда эса олимпия терма жамоаси билан Барселонадаги олимпия ўйинларига боради. Лекин, кореяликлар мусобақада гуруҳдан чиқа олмайдилар. Худди шу йилнинг 21 октябрида бош мураббий Ким Хо уни миллий терма жамоага БААга қарши учрашувга таклиф қилди. Жанубий Корея 1996 йилги Осиё кубогига ушбу футболчини якуний таркибга киритди. Лекин, кореяликлар чорак финалдаёқ мусобақадаги юришларини тўхтатадилар. Барча расмий турнирларда у 23та ўйин, 3та гол натижасини қайд этди. 

Мураббийликдаги ютуқлар ёхуд Ўзбекистон ва Самвел Бабаян билан йўлларнинг кесишиши

Австралияда фаолиятига якун ясаган Шин “Квинсленд Роар”да Мирон Блейбергнинг илтимоси билан мураббий сифатида иш бошлайди. Тажриба ва махоратини ошириб бораётган собиқ футболчи 2009 йилда биринчи маротаба жиддий жамоани бошқариш таклифини олганди. Қабул қилиб олган клуби унга бегона эмасди. Ўзининг қадрдон жамоаси “Сеогнам Ильва Чунма”ни устози бўлиш унинг учун шараф ҳисобланарди. Ўзининг фалсафаси ва услубига эга мутахассис кейинги йили ОЧЛда шогирдларини чемпионлик сари етаклайди. Салоҳияти юқори баҳоланган мураббийни 2014 йил терма жамоа устози Хо Мён Бо ўзига асосий ёрдамчи қилиб олади. У номаълум сабабларга кўра иштирок эта олмаган учрашувларда эса Шин Тхэ Ён термани бошлаб тушарди. Бразилиядаги Жаҳон чемпионатида ҳам у Бога яқиндан бевосита кўмаклашди, футболчиларни тактик томондан тайёрлашда асосий ишни бажарди. Натижада кейинги йили унга Жанубий Корея олимпия терма жамоасини беришди. Саралашдан муваффақиятли ўтган кореялик олимпиячилар Қатардаги Осиё чемпионатида Яман, Ироқ ва Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олади. Буни қарангки, илк турда Самвел Бабаян бошчилигидаги олимпия жамоамиз Жанубий Корея билан тўқнаш келди. Биз учун қониқарсиз натижа билан тугаган ўйинда рақиб 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилгани ёдимизда. Ҳакам Фахад Ал Мирдасий биринчи бўлимда Корея фойдасига пенальти белгилаганди. Ўшанда ярим ҳимоячимиз Отабек Шукуров жарима майдончаси ичида кўкрак билан тўхтатган тўпини, рефери қўл билан ўйнади деб адашганди. Шу тариқа финалгача етиб борган Жанубий Корея бош соврин усчун кечган жангда Японияга ютқазди. Лекин, асосийси улар Рио олимпиядасига йўлланмани қўлга киритишганди. 

2018 йилги мундиал саралашининг сўнгги турига келиб Кореянинг мундиал чиптасига эга чиқиши тобора қийинлашиб бораётганди. Қатардан учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Ули Штиликега чиқиш эшиклари кўрсатилди. Қисқа муддат ичида хорижлик мураббий жамоани шакллантира олмаслигига кўзи етган раҳбарлар Эрон ва Ўзбекистон билан учрашувлардан олдин бугунги ҳикоя қилаётган қаҳрамонимизни йўлбошчи этиб тайинлайди. У футболчиларнинг аксариятини жуда яхши биларди, муҳим паллаларда тажрибали ўйинчиларга суянишга қарор қилди. Масалан, у анча вақт чақирилмай келаётган фахрий футболчи Ли Донг Гукни термага жалб қилди. Оҳирги турдан олдин ўтказилган ўйинларда Ўзбекистон сафарда Хитойга имкониятни бой беради, Жанубий Корея эса Эрон билан дурангга рози бўлади. Биз учун ҳаёт ва мамот жангида рақибни дуранг, бизни эса фақат ғалаба қониқтирарди. Лекин, оҳири нима билан тугаганини яхши биласиз. Буни қарангки Бабаян ва Шин Тхэ Ённи йўллари иккинчи бор кесишаётганди. Ҳар иккисида ҳам у бизни мақсадимиздан доғда қолдириб кетди. 

Корея футболи мутасаддилари ишончини оқлашга интилаётган мутахассис Россиядаги Жаҳон чемпионатига ҳам термани ўзи тайёрлайди ва гуруҳ босқичида гранд термаларга ҳақиқий бош оғриқ бўлади. Швеция, Мексика, Германия каби жамоаларга муносиб кураш таклиф қилади. Швецияга 0:1, Мексикага 1:2 кичик ҳисобларда мағлуб бўлгани ўз йўлига. Аммо, сўнги учинчи турда Йоахим Лёв устозлигидаги “немис машинаси”ни ўзига бўйсунтиришини ҳеч ким кутмаганди. Германияни фақат ғалабагина кейинги босқичга олиб чиқарди. Бироқ, оҳирги дақиқаларда Нойернинг қўпол хатоси, ҳимоячиларнинг довдираши оқибатида амалдаги Жаҳон чемпиони Осиё қитъаси вакилларига 0:2 ҳисобида ютқазади. Мундиалдан кейин Шин ажойиб шакллантирилган жамоани португалиялик Паулу Бентуга топширишга мажбур бўлди. 

Мундиалдан сўнг 2020 йил февраль ойида Индонезия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Айни пайтда у миллий терма жамоа билан бирга Индонезия U-20 ва U-23 терма жамоаларини ҳам бошқармоқда. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика