
49 кг. вазн тоифасида Хасанбой Дўсматов нимчорак финал баҳсида индонезиялик Корнелис Лангуни мағлубиятга учратди. Ҳакамлар барча раундларда боксчимизнинг ғалабасини қайд этишди: 30:27, 30:26, 30:26.
Энди Дўсматов чорак финалда филиппинлик Баррига Марк Энтонига қарши рингга кўтарилади. Бу баҳс 30 сентябрь куни ташкил этилади. Ҳозир эса эътиборингизга Хасанбойнинг сўнгги жангидан сара суратларни ҳавола этамиз.
Суратлар муаллифи – Нодирхўжа Юлдашев. Инчеон шаҳридан сайтимиз учун махсус