UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  0 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  11 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  4 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21

"Император" яна тахтда, "Галатасарой" - Туркия чемпиони! Янгиликлар

"Император" яна тахтда, "Галатасарой" - Туркия чемпиони!

Кеча тунда Туркия Суперлигасида мавсумнинг энг асосий ўйини бўлиб ўтди.

"Галатасарой" ва "Истанбул ББ" жамоалари ўртасидаги тўқнашув мамлакатнинг жорий йилги чемпиони номини аниқлаб берди.

Учрашувгача ҳар иккала жамоа ҳам бир хил 66 очкодан жамғарганди. Ўз-ўзидан муҳимлиги жиҳатидан жорий мавсум Туркияда бундан яхши ўйинни топишнинг имкони йўқ эди.

Галатасарай

Софиан Фегули - 47', Генри Оньекуру - 64'

Суперлига . 33-тур

19/05/2019, 22:00

1
:
2
Тугади

Истанбул Башакшехир

Риад Байич - 17'

Стадион: Ali Sami Yen Spor Kompleksi Turk Telekom Stadyumu

45'
90'
20'  Маркао
22'  Исмаил Чипе
46'  Райан Донк (Сельчук Инан)
47'  Софиан Фегули
62'  Генри Оньекуру
64'  Генри Оньекуру
74'  Сельчук Инан
85'  Мбайе Диане (Семих Кая)
90'  Софиан Фегули (Мартин Линнес)
17'  Риад Байич
17'  Элджеро Элиа
20'  Риад Байич
22'  Эммануэль Адебайор
29'  Эмре Белезоглу (Марсио Моссоро)
70'  Ирфан Кахведжи (Эммануэль Адебайор)
81'  Риад Байич (Робиньо)
87'  Марсио Моссоро

Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очишди. Риад Байичнинг голи "Истанбул ББ"ни танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетишини таминлади. Иккинчи бўлимда эса Фотих Терим битта ўзгариш эвазига ўйиннинг боришини ўзгартира олди. Аввалига 47-дақиқада Софьян Фегули мувозанатни тиклаган бўлса, 64-дақиқада Генри Оньекуру жарима зарбаси амалга оширилганидан кейин боши билан ғалаба тўпини киритди. Шу тариқа, "Галатасарой" ўз тарихида 22-марта Туркия чемпионига айланди. Чемпионат якунланишига бир тур қолганда "Истанбул ББ" билан фарқ 3 очкога етди, ўзаро ўйинлардаги устунлик эса Фотих Терим шогирдлари томонида (1:1, 1:2).


Туркия Суперлигаси

33-тур, 19.05.2019

"Турк Телеком стэдиум"

"Галатасарой" — "Истанбул ББ" 2:1

Голлар: С.Фегули 47, Оньекуру 64 — Байич 17

"Галатасарой": Муслера — Мариано, Лиуиндама, Маркао, Нагамото — Донк (Инан, 46), Фернандо, Фегули (Линнес, 90+2), Бельханда, Оньекуру, Диане (Кайа, 85).

"Истанбул ББ": Гонюк — Клиши, Кудряшов, Текдемир, Жуниор — Инлер, Элиа, Белезоглу (Моккопо, 29), Ирфан Қахвежи (Адебайор, 70), Вишча — Байич (Робиньо, 81).

Огоҳлантиришлар: Маркао, Чипе, Оньекуру, Инан — Байич, Адебайор, Моккопо.


"Галатасарой" мамлакат чемпиони бўлганидан Киевнинг "Динамо" клуби ҳам манфаатдор бўлди. Сабаби, айни шу воқеа сабаб киевликлар турклардан Юнус Бельханда учун қўшимча 500 минг евро пул олишади.

"Галатасарой" ўз тарихида 22-марта Туркия чемпиони бўлди.


"Галатасарой"ни 22та чемпионликдан 7тасига Фотих Терим етаклаб борганди. Демак, "Император" саккизинчи бор тахтига қайтди.



Туркия чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика