UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман"

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ва "Бунёдкор" жамоасининг мураббийи Илёс Зейтуллаев миллий терма жамоамизнинг навбатдаги учрашувлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Миллий терма жамоамиз Қатар ва КХДРга қарши учрашувлар олдидан анча яхши кайфиятда деб ўйлайман. Бу бизга устунлик беради. Биз гуруҳда етакчимиз, лекин хотиржамликка берилиш керак эмас. Рақибларимиз бизга қарши агрессивроқ ўйин намойиш этишади. Йигитларга ва мураббийларга омад тилайман. Терма жамоамиз тўғри йўналишда. Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман. Ҳозир терма жамоамиз анча мазмунли ўйин намойиш этмоқда. Терма жамоамизни бирга қўллаб-қувватлашда давом этсак, биз истаган натижага эришишимизга ишонаман.

Ҳозир терма жамоамиз тартибли ўйин намойиш этмоқда. Тўғри, футбол мухлислар истаган даражада қизиқарли бўлмаслиги мумкин, аммо футбол шундай. Фикрлар ҳар доим иккига бўлинади. Кимга чиройли футбол керак, баъзиларга эса натижа қизиқроқ. Бош мураббийга бўлаётган босим катта. Сабаби эртага мураббийдан қанча вақт тўпга эгалик қилгани ёки жамоа нечта гол ургани сўралмайди. Биз ҳеч қачон мундиалда иштирок этмаганмиз. Томошабоп ўйин билан бирга натижага эришиш яхшироқ, албатта. Ҳозир ЖЧга чиқиб олайлик, чиройли ўйинни эса мундиалда кўрсатамиз," — деди Илёс Зейтуллаев терма жамоамизнинг навбатдаги учрашувларидан олдин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика