UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  8 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Илёс Зейтуллаев: "Бундай дуранглар мағлубиятдек ҳиссиёт уйғотади. Ҳали ҳеч нимага эришмадик" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бундай дуранглар мағлубиятдек ҳиссиёт уйғотади. Ҳали ҳеч нимага эришмадик"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Фақатгина бир нарса дея оламан. Бундай дурангларда худди мағлуб бўлгандек ҳиссиёт уйғотади. Бугун биз жанг олиб бордик. Ўйин сўнгига қадар бардош бера олмадик, афсуски. Йигитларнинг қилган меҳнати ва иштиёқига ачиндим. Рақибимиз кучли ва мусобақа жадвалининг етакчи ўринларида бормоқда. Биз иккинчи даврада бир жамоа сифатида яхши шаклланганимизни исботлай олдик", - дейди Илёс Зейтуллаев.


- Иккинчи даврада жамоангиз жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Бугунги учрашувда ҳам кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсатилди. Бугунги учрашувга баҳо бериб ўтсангиз?

- Биринчи навбатда рақиб жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтмоқчиман. "Сўғдиёна" ажойиб мураббийга эга. "Сўғдиёна" ҳимояга чуқурроқ ётиб, қанот ҳимоячиларини анча баландга чиқаради. Зотеев каби тажрибали ўйинчилар буни ажойиб тарзда уддалашмоқда. Шу сабабли, бизнинг ҳимоя чизиғимиз бугун 10-15 метр масофа ортга юришга мажбур бўлди. Шу сабабли, айрим бир зоналарда камчилик бўлиб қолади, лекин бу жиҳатдан унумли фойдаланишимиз керак. Таркибимиздаги футболчилар бўш зоналардан яхши фойдалана олишади. Биз сўнгги вақтларда ўзимизнинг кучли томонларимизни янада яхшилашга интилмоқдамиз. Замонавий футболдаги "мода"га тақлид қилишдан фойда йўқ. Мусобақа жадвали ва футболчиларимизнинг характеристикаси бизни бунга мажбур қилмоқда. Барча йигитлар яхши ўйнашмоқда ва мен улардан розиман.

- Бугун футболчиларингизнинг ўйинига 10 баллик тизимдан неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Мен мураббий бўлганим сабабли, бош мураббий сифатида баҳолай оламан. Мен уларга 7-7,5 балл берган бўлардим. Курашувчанлик ва иштиёқ мени хурсанд қилмоқда. Ўйин сифати ва тактикани ҳар доим яхшилаш керак, лекин шунга қарамай мен футболчиларимдан кўнглим тўлди.

- Луис Каччори иккинчи давра аввалида гол ура олмаётганди, бироқ сўнгги учта учрашувда ҳужумчи майдонни голсиз тарк этмаяпти. Унинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Бу жамоадаги соғлом муҳит кўрсаткичи деган бўлардим. Луис учта ўйиндан буён майдонга тушмоқда ва гол уряпти. Демак, биз захирадаги футболчиларга ишонч билдирсак бўлади. Мен ҳам футболчи бўлганман ва айта оламанки, захирадан ўйинга қўшилиш осон эмас. Руҳий жиҳатдан ҳам. Эътибор берсангиз, футболчилар голларни жуда эмоционал нишонлашмоқда. Бу бутун жамоадаги аҳиллик белгиси. Биз ҳали ҳеч нимага эришмадик. Олдинда қийин учрашувлар кўп. Ўзимизни хотиржам тутишимиз керак. Лигада қолиш учун максимал ҳаракат қиламиз ва ушбу вазифани бажармаганимизга қадар бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

- "Бунёдкор" бугун ҳам ютқазмади ва "Локомотив" билан бўлган фарқ 5 очкога етди. Нима деб ўйлайсиз "қалдирғочлар"ни лигада қолиши учун очколардан ташқари яна қайси факторлар керак? Масалан, курашувчанлик руҳи ёки кучли интизом. Жамоангиздаги қайси жиҳатлар туфайли клуб лигада жон сақлаб қолиши керак?

- Ўйинлар кам қолганида, осон тўқнашувлар қолмайди. Кўпчилик, буларнинг тақвими осон дейди, лекин бундай эмас. Мен кеча "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўйинини томоша қилдим. Жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоада иштиёқ ва мотивация кучлироқ бўлади. Кимдир устимдан кулиши мумкин, аммо бизнинг тақвим жуда қийин. Чемпионатнинг сўнгги турларидаги учрашувлар энг қийини. Бундай қийин ҳолатлардан жамоавий жипслик ёрдамида чиқиб кетиш мумкин. Умид қиламанки, биз барчасини уддалай оламиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика