UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  0 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун) Янгиликлар

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун)

Авваллари бу мусобақа Ёшлар Лигаси ёки ўринбосарлар чемпионати деб юритилар эди.

Унда сиз яшил майдонда собиқ юлдузларнинг тўп тепаётганини кўришингиз мумкин эди. Ҳаттоки, бир вақтлар газеталарда Ёшлар лигасининг фахрий юлдузлари номи остида мақола ҳам чиққанди. Энди эса бу мусобақада фақат ёшларни кўряпмиз. Собиқ юлдузлар эса уларга устозлик қилмоқда. Айтиш мумкинки, ўринбосарлар жамоаларида бир вақтлар ўз клуби сардорлари, терма жамоа юлдузлари, яқин ўтмишнинг номлари ҳам борлигини кўришимиз мумкин. 

Андрей Пятницкий - "Динамо"

Катта авлод вакиллари Андрей Пятницкийни "Пахтакор"даги ўйинлари орқали яхши танишади. У бутсаларини михга илгач Россиянинг бир нечта клубларида, академияларида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатди. Собиқ тўп тепар жорий йилда Вадим Абрамовнинг таклифига кўра Самарқанднинг "Динамо" жамоасида иш бошлади. Пятницкий клубнинг ўринбосарлар жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг шогирдлари биринчи турда Наманганда "Навбаҳор" ёшларидан устун келди (2:1). Унга мураббийлар штабида самарқандлик мухлисларга яхши таниш Умид Абдураҳмонов кўмаклашмоқда. 

Ботир Қораев - "Насаф"

"Насаф" ўринбосарлар жамоасида бир неча йиллар фаолият олиб борган Зафар Холмуродов бу йил ўз ўрнини Ботир Қораевга бўшатиб берди. Ўзи эса фарм жамоага йўл олди. "Насаф"да техник директор сифатида ишлаётган Ботир Қораев бу мавсумдан клубнинг ўринбосарларини ҳам бошқаряпти. Ҳозирча унинг бошчилигида ёш қаршиликлар ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. Илк турда уйда "Олимпик"га енгилган бўлса, иккинчи турда акалари каби "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади. Қораевнинг мураббийлар штабидан яна икки нафар собиқ футболчи Ҳамза Каримов ва Ботир Қодирқулов ўрин олган. 

Илҳом Суюнов - "Пахтакор"

"Пахтакор" сўнгги йилларда жамоага ўзининг собиқ юлдузларини ортга қайтараётганини биласиз. Камолиддин Тожиев, Павел Бугало, Акмал Холматов эндиликда мураббий лавозимида ўз тажрибаларини бўлишишмоқда. Жамоанинг собиқ сардори, 27-рақамни машҳур қилган Илҳом Суюнов ҳам айни вақтда "Пахтакор"да. Илҳом Суюнов бу мавсумда U-21 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб боряпти. Унинг ўғли Ислом Анваров бугун ўз кучи билан асосий таркиб машғулотларигача етиб келди. 

Шерзод Шарипов - "Бунёдкор"

Яқин ўтмишда ҳар бир жамоанинг "Тико" лақабли футболчиси бўлар эди. Самарқанднинг "Динамо" жамоасида Шерзод Шариповга ҳам шундай ном беришган. Футболчилик фаолиятида Самарқанддан ташқари "Навбаҳор", "Локомотив", "Бухоро", "Андижон" жамоаларида тўп тепган футболчи ҳозирги кунда "Бунёдкор" U-21 жамоасида Жамолиддин Раҳматуллаевнинг мураббийлар штабидан жой олган. 

Садриддин Абдуллаев - "Локомотив"

Садриддин Абдуллаев бутсаларини михга илгач "Локомотив"да қолишга қарор қилди. Дастлаб U-18, кейин эса U-19 жамоасини бошқарди. Ўтган мавсумда сўнгги турларгача чемпионлик учун курашиб келган ёш "темирйўлчилар" мавсумни 4-ўринда  якунлашди. Бу йилдан бошлаб Садриддин Абдуллаев "Локомотив" ўринбосарларига устозлик қилмоқда. Мавсумни дуранг билан бошлаган Абдуллаев жамоаси кейинги ўйинда "Олимпик" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Садриддин Абдуллаевга Собир Усмонхўжаев, Руслан Матниёзов ёрдамлашмоқда. 

Зоҳид Абдуллаев - "Металлург"

Бекободнинг "голеадори" Зоҳид Абдуллаев 2 йил олдин "Металлург"да катта футбол билан хайрлашди. Ўз вақтида тўпурарлик қобилиятини кўрсатган, терма жамоа мураббийлари назарига тушган ҳужумчи узоққа кетмади ва "Металлург" ўринбосарлари мураббийлар штабидан жой олди. Яна бир маълумот айтиш мумкинки, унинг фарзанди Беҳруз Абдуллаев "Металлург" U-19 жамоасида тўп тепяпти. У ўтган мавсумда 13та ўйинда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди. Клуб ўринбосарларида бош мураббий Абдували Мўминовга жароҳатлар сабаб яшил майдон билан эрта хайрлашган, 2011 йил Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Жавлон Мирабдуллаев ҳам кўмаклашаётганини айтишимиз мумкин. 

Алексей Николаев - "Сурхон" 

2002-2008 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя чизиғида тўп тепган Алексей Николаевни яхши эсласангиз керак. Собиқ футболчи "Пахтакор" академиясида бир неча йил 2006 йилда туғилган болалар билан ишлади. Николаев ҳозирги кунда эса "Сурхон" U-21 жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 мар 05:12:45
Haerullo
Нефтчида Азиз Алижонов U21 ни бошкармокда, Икбол Акрамов Мансур Саидовлар U19 да , Гайрат Хасанов дарвозабонларга мураббийлик килмокда.дарвоке кеча Динамо U21- Нефтчи U21 1-3 булди.
   
11 мар 19:34:00
Мирзаев А.
Пятницский ошиқча
   
11 мар 19:32:55
Muhammadxon Mamatov
Миша омадингни берсин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика