UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  0 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  1 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  2 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  10 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  5 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  12 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  9

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Ёшларга кўпроқ имконият берамиз"

«Динамо» - «Косонсой» (4:1) учрашувидан кейин Самарқанд клуби бош менежери Илҳом Шарипов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шогирдларим ўйинга яхши тайёргарлик билан тушишди ва рақибдан кучли эканлигини кўрсатиб ғалаба қозонишди. Томошабоп ўйинлар мухлисларимизга ҳам ёқди. Очиғини айтсам, бугун жамоамиз рақибдан бир бош баланд эканлигини майдонда кўрсатиб, буни таблодаги ҳисобда ҳам акс эттирди.

- «Динамо» мавсумдаги энг йирик ҳисобли ғалабасига эришди. Шунга қарамай, негадир жамоа ўйинидан қониқмагандек таассурот уйғотдингиз?

- Биласизми, бунга сабаб ҳар бир мураббий ўйланган комбинациялар, хавфли ҳужум чиройли якунга эга бўлиб, гол билан тугашини истайди. Бунга жуда кўп хавфли вазиятлар яратдик, аммо самарадорлик жуда яхши бўлмади. Ўйин давомида мураббий кўрсатмалар бериб туриб, вазиятлардан норози бўлиши нормал ҳолат.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида...?

- Барчаси ишончимизни оқлашди. Алишер Холиқов майдонга тушиб гол урди, Амиржон Сафаров ҳам захирадан тушибоқ, ҳисобни ўзгартирди. Комил Шарофутдинов, Аъламхон Ҳакимхонов, Лазиз Нуриддиновлар ҳам бугун жамоавий ўйин эвазига ғалабамизга ҳисса қўшишди.

- Кейинги турда «Оқтепа» жамоаси билан ўйин ўтказилмаслиги боис, жамоанинг режалари ҳам ўзгаргандир?

- Йигитларга уч кунлик дам берамиз. 13 июнь куни соат 18:00да эса Самарқанд вилоят терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Бу йил Олий Лигага чиқишни мақсад қилганмиз, шу боис ҳозирдан ёш футболчиларни таркибга жалб этиш борасида бош қотиришимиз керак. Вилоят терма жамоага қарши баҳсда ҳам иқтидорли маҳаллий ўсмир ва ёш футболчиларни кўз остимизга олиб, таркибимизга жалб этамиз. Имконқадар бу ёшларга кўпроқ имконият берамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика