UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  0 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  8 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2

Илҳом Шарипов: "УзДонгЖу"нинг ўйини менга маъқул келди" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "УзДонгЖу"нинг ўйини менга маъқул келди"

Теглар :  Илҳом Шарипов
Ўзбекистон биринчилигининг 33-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” - “Динамо” (1:1) учрашувидан сўнг “Динамо” жамоаси бош мураббийи Илҳом Шарипов фикрлари билан қизиқдик:
“Биз бугун жиддий қаршиликка дуч келдик 1997-1998 йилларда туғилган ёшлардан ташкил топган бу жамоанинг ўйини менга маъқул келди. Биз бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, лекин бунга рақиб йўл қўймади. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, рақибларда ҳам бир нечта вазиятлар бўлди. “УзДонгЖу” биздан бир очко тортиб олди, бу албатта таҳсинга лойик.

Бу натижа биз учун йўқотиш бўлди, биз охирги олтита ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлаб олий лига масаласини эртароқ ҳал қилмоқчи эдик. Водий жамоаларига қарши ўйинларимиз доимо оғир ўтади. Яна бир гапни айтмоқчиман, сунъий майдонда ўйнаганимиз ҳам бизнинг зараримизга хизмат қилди. Сабаби бу мавсумда сунъий майдонда деярли ўйнамадик лекин буни баҳона қилиш нотўғри.

Бугун жангавор ўйин гувоҳи бўлдик ўйин менга ёқди. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятларга яратдик лекин амалга ошира олмадик. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Мен бу ёшартирилган  “УзДонгЖу” жамоасининг кейинги ўйинларида ҳам омад тилайман  - дея сўзини якунлади Шарипов.

"УзДонгЖу" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика