UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  12 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа”

Биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган “Пахтакор-2” – “Машъал” баҳсидан сўнг “пахтакорчилар” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Илҳом ака, йирик мағлубиятга нима сабаб бўлди?

- Биринчи сабаби сифатида таркибимизнинг тубдан ўзгариб кетганини айтишимиз мумкин. Биринчи босқичда тўп сурган футболчилардан 70 фоизини “Пахтакор”нинг ўринбосарлар таркибига бердик. Бундан ташқари, бугунги ўйинда олтита 1995 йилда туғилган ўйинчимиз иштирок эта олмади. Чунки улар айни пайтда терма жамоа сафида йиғин ўтказишмоқда. Шунга қарамай, бугунги учрашувда иштирок этган ўйинчилар кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилишди, лекин барибир тажриба ўз сўзини айтиб, “Машъал” ғалаба қозонди. Насиб қилса, навбатдаги ўйинимиз “Спартак”ка қарши кечади ва бу беллашув биз учун бирмунча осон ўтади деб ўйлайман.

- Ҳимоя чизиғи ва дарвозабонга эътирозингиз борми?
- Албатта, 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин мураббийда барча футболчиларга нисбатан эътироз бўлади. Менда ҳам дарвозабонга ва ҳимояда тўп сурган ўйинчиларга эътироз бор. Кейинчалик шогирдларим қаерда хатога йўл қўйишганини бирма бир тушунтириб бераман.

- Йил бошидан бери деярли барча “Машъал”нинг олий лигага чиқишини гапириб келмоқда. Бу борада нима дея оласиз?
- “Машъал”нинг қанчалик кучга эга эканлиги кўриниб турибди. Менимча, бу жамоа ортиқча қийинчиликсиз олий лигага чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика