UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  0 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  3 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  6 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  20 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  10 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  18 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1

Илҳом Мўминжонов: “Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди”

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом МЎМИНЖОНОВ журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Биринчи навбатда бугунги байрам билан барча юртдошларимизни ўзим ва клубимиз номидан табриклайман. Бевосита ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ғалабамиз мухлисларимиз учун бўлди. Учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлагани ўйингоҳга келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Биринчи даврада ўз майдонимизда ўтказилган учрашувларда кўп ўйинларда дуранг қайд этганимиз ва бизни натижаларимизга сабр қилиб, мураббийлар штабига ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Кейинги ўйинларда ҳам “Навбаҳор”ни кучлилар сафига қўшилиши учун бор имкониятларимизни ишга солиб, уларни янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Остон Ўрунов ўйинга киришиб кета олмагандек таассурот қолдирди. Ойбек Қиличев эса футболчиларни кўп алдамоқда. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?

- Остон Ўрунов ёш футболчилардан бири саналади. Секин-аста уни тарбиялаб тоблаб бормоқда. Футболчимиз ёш бўлишига қарамай майдонда катта хажмдаги ишни амалга оширди. Учрашувни таҳлил қилиб чиққанимиздан кейин ҳам  Остонни муносиб тарзда тўп сургани аниқланади, деб ўйлайман. Ойбек Қиличевга борасидаги саволга келсак, Ойбек ўйинни ўз қўлида ушлаб турди. Айнан унинг хатти-ҳаракатлари самараси ўлароқ муҳим ғалабани қўлга киритдик. Тўғри, қайсидир вазиятда Қиличев тўпни ўзида кўпроқ ушлаб қолган бўлиши мумкин.  Лекин унинг ҳаракатлари жамоамиз фойдасига ишлади. Бугунги кунда ушбу футболчимиз мамлакатимиздаги етакчи ярим ҳимоячилардан бири саналади.

- Учрашувдан олдинги режаларни барчасини майдонда амалга оширишни имкони бўлдими?

- “Пахтакор” жамоасининг сўнгги ўйинларини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик.  Биринчи бўлимда кўпроқ рақибга ўйнаш имкониятини бердик. Танаффусдан кейин эса бошқа услубда тўп суришни мақсад қилгандик. Мураббийларимиз билан рақибни ўрганиш чоғида шундай тўхтамга келгандик. “Пахтакор” “Локомотив” билан ўтган муросасиз ўйинда ғалаба қозонган бўлсада иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмини бўшроқ ўтказганди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда тактика танлагандик. Ёрдамчим Владимир Андреев бугун эрталаб, “Пахтакор” ўйинини ўрганиб чиқиб бошқача тактик услубда тўп суришимизни маслаҳат берди. Агарда эътибор берган бўлсангиз, 23-турга қадар 4-2-3-1 тактик схемаси асосида ўйнаб келаётгандик. Бугун эса 4-1-4-1 тактик схемасини қўлладик. Ўйин услубини ўзгартирганимиз ва футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани муносиб тарзда бажарганликлари сабабли ғалабага эришиб, наманганлик мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика