UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик. Уч очкрга эга бўлай деб турганимизда, 76-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Қолаверса, 11 метрли нуқтадан ҳамда яна иккита хавфли вазиятдан гол уролмадик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида хавфли вазиятлар юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда оқсадик. Натижада ғалабани қўлдан бой бердик. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади", деган мақол бор. Бу олти очколик ўйин эди. Кейинги учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи даврагача узоқ муддатли танаффус бор. 

- Ҳакамлик иши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлар ҳақида нимадир дейиш қийин. Улар ўйинни яхши бошқаришди ҳамда футболчиларнинг кураш олиб боришига қўйди. Менимча, ҳакам ўйинни яхши бошқарди. 

- Иккинчи бўлимда жамоанингиз ғалаба қозонаётган бир паллада икки қанот вингери ўйиндан олиб, ўрнига икки ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдингиз. Бу нимадан далолат беради?

- Шогирдларим биринчи бўлимда тартибли ўйнади. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун захирадан икки кучни майдонга туширдим, афсуски, улар кутганимдек ўйин намойиш эта олмади. Рақибни қарши ҳужумлар орқали жазоламоқчи эдик. Афсуски, имкониятлардан фойдалана олмадик. Устига-устак гол ўтказиб юбордик.

- Биринчи даврадан сўнг жамоангизнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Жамоа ўйинларидан қониқмадим. Сабаби, биз қуйи ўринлардан биридамиз. Бу поғона "Нефтчи"га лойиқ эмас. Иккинчи даврада ўз ўйинимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман. Дастлабки ўйинни ўз майдонимизда чиройли тарзда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бизга натижа керак эди, аммо уч очкога эга чиқолмадик. Клубни ҳозирча ҳеч ким тарк этмади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика