UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  2 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов туфайли "Навбаҳор"га келдим" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов туфайли "Навбаҳор"га келдим"

Олий лигага ўтиш ўйини "Навбаҳор" - "Норин" (3:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "лочинлар" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Аввало бутун Наманган шаҳрини "Навбаҳор" Олий лигада қолгани билан табриклайман. "Навбаҳор" ҳар доим Олий лигада бўлган ва ҳар доим Олий лигада қатнашади. Бу билан бутун клуб ва ходимларни на бир маротаба муборакбод этаман. Мени "Навбаҳор" клубига келишимга Одил Аҳмедовнинг қўнғироғи сабаб бўлган. Аҳмедов билан кўришиб, гаплашиб олгач "Навбаҳор" клубини қабул қилиб олганман. Наманган вилоят ҳокими билан кўришиб, жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқишга, Олий лигада олиб қолишга ваъда бергандим. Бу ишни ёрдамчиларим билан биргаликда уддалаганимдан бениҳоят хурсандман. "Навбаҳор"нинг ҳолати жуда оғир эди. Аммо қўл остимдаги футболчилар билан бу ишни уддалашга кўзимиз етганди.

- "Навбаҳор" бугун омад эвазига "Норин"ни мағлуб этди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Ҳа. Қорли ҳавода олий лига ва биринчи лига жамоалари бир хил даражада футбол кўрсатишади. Бу об-ҳаво жамоалар имкониятини тенглаштириб қўяди. Ҳар йили ПФЛ Кубоги бўлади. Ўша мусобақада ҳам биринчи лига жамоалари кўпинча Олий лига жамоаларини ютиб қўйишади. Шу боис икки кун олдин жамоага бизни жуда қийин ўйин кутиб турганини алоҳида таъкидлагандим. Стадионда қор тозаланмаганини кеча билгандим. Кеча ўйин олдидан машғулотни айнан шу стадонда ўтказмоқчи бўлгандик. Аммо қор тозаланмаганлиги боис Қибрайдаги стадионга кетгандик. У ерда ҳам айнан қорда машғулот ўтказгандик. Ҳа, бугун омад бизга кулиб боқди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Футболчиларнинг, Худонинг қудрати билан бугун ғалаба қозондик.

- Жамоани қабул қилиб олишингиздан олдин "Навбаҳор" ўйин жиҳатидан жуда кўп камчилик ва муаммоларга тўла эди. Келаси мавсумда ҳам қўл остингиздаги футболчилар хизматидан фойдаланасизми ёки янги номлар орқали кучли жамоани тузмоқчимисиз?

- Жамоа 20 декабрга қадар таътилга чиқди. Кейинчалик жамоада футболчилар юзасидан ўзгаришлар бўлади. Асосан маҳаллий футболчиларга эътибор қаратмоқчиман. Наманганлик кўплаб футболчилар Олий лигада бошқа жамоалар сафида ҳаракат қилишади. Масалан "Нефтчи", "Машъал" жамоалари кўплаб наманганлик футболчилар ўйнашади. Биз ўша футболчиларни жамоага жалб этишга уриниб кўрамиз.

- "Навбаҳор" билан ўртадаги битим қанча муддатга тузилган?

- Шартномам шу йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Энди раҳбарият билан янги шартнома борасида гаплашиб оламиз. Бу масала ҳали кўриб чиқилгани йўқ. Жамоа олдига Олий лигада қолиш вазифаси қўйилганди. Қайтариб айтаман, Одил Аҳмедов туфайли мен "Навбаҳор"га келдим. Аҳмедов ва вилоят ҳокими сўраган ва олдимизга қўйган вазифани уддаладик. Яқин кунларда раҳбарият билан учрашамиз ва янги шартнома бўйича келиша олсак, "Навбаҳор" жамоасини кучли бешталикка олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика